Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов британиялик ҳамкасби билан учрашди
(last modified Wed, 13 Nov 2024 08:31:05 GMT )
ноябр 13, 2024 13:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов британиялик ҳамкасби билан учрашди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов британиялик ҳамкасби билан учрашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми жаноблари билан учрашди.

Аниқ сайтига кўра, Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари учрашувида икки томонлама мулоқотни янада ривожлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ асосий масалаларни муҳокама қилинди.

Шунингдек, турли соҳаларда янада самарали муносабатларни таъминлаш учун иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва институционал механизмларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Девид Лемми жаноблари билан долзарб халқаро ва минтақавий масалалар, жумладан, иқлим муаммолари ва барқарор ривожланиш юзасидан фикр алмашдик, — дейди Бахтиёр Саидов.