апрел 28, 2024 16:03 Asia/Tashkent
  • UNRWA сионистик режимни Рафаҳга йирик ҳарбий амалиётга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирди
    UNRWA сионистик режимни Рафаҳга йирик ҳарбий амалиётга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирди

БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентилиги -UNRWA ўз ҳисоботида сионистик режим Ғазо бўлгаси жанубида жойлашган Рафаҳ шаҳрида йирик ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўрмоқда деб маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТнинг Фаластинилк қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг раиси Филиппо Лазарини сионисти крежим армиясининг Рафаҳ шаҳрига оммавий ҳужумидан хавотир билдириб  айни пайтда Ғазо жанубудиа 1,45 миллиондан ортиқ қочқинлар жамланган ва барча аъзо давлатлар бу босқинсодир бўлмаслиги кераклигини эъло қилмоқда деб изоҳлади.

У  сўзларининг бошқа қисмида Рафаҳ шаҳрига қуруқлидаги амалиёт ғоясини " жуда хавотирланарли" эканлигини айтиб, Ғазода одамларни эвакуация қилиш учун хавфсиз жой йўқлигига ҳам тўхталиб ўтар экан, одамлар қаерга боришни билмасликлари учун жуда хавотирда деб қўшимча қилди.

БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги раиси Рафаҳга ҳужум қилинса минглаб одамлар ҳалок бўлишига шубҳа йўқ  деб таъкидлади.

Баъзи давлатлар Фаластин давлатини яратиш ҳаракатларига путур етказиш учун сиёсий сабаблар билан  UNRWAни тарқатиб юбормоқич бўлганини хабар қилган Лазарини БМТга аъзо давлатлар бу ҳаракат билан шуғулланиши керак деб қайд этди.

Айтиш керкакки UNRWA Ғазо секторидаги энг йирик ёрдам ташкилоти ҳисобланади.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам сўнгги ҳисоботида  7 октябрда бошланган  сионистик режим жиноятлари натижасида  шаҳидлар сонини 34 минг 454 кишига ва яраланганлар сонини 77 минг 575 кишига етганини эълон қилди.

Ёрлиқ