Ўзбекистон транспорт вазири: Афғонистонни минтақавий транзит нуқтасига айлантириш тарафдоримиз
Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонни минтақавий транзит марказига айлантиришни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича масхус вакили Исматилла Иргашев ва хусусий сектор, темир йўллар геология ва тоғ-кон секторидан иборат техник гуруҳ билан биргаликда Афғонистондаги Толибон ҳаракати ТИВ раҳбари Амирхон Мутақий билан учрашди. Толибон ТИВ баёнотига асосан, Маҳкамов бу учраушвда Тошкент ҳукумати Кобулнингн Афғонистонни минтақавий транзит марказига айлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлашни таъкидлаган.
Афғоинстондаги Толибон ҳаракати ҳукуматининг бошқарувчилар бош вахири сиёсий ўринбосари, Мавлавий Абдулкариб ҳам Ўзбекистон транспорт вазири, Илҳом Маҳкамов билан учрашувида, Толибон ҳаракати Марказий Осиё ва Жанубий Осиёни темирйўл ва автомобил йўллари орқали боғлашга ҳаракат қилмоқда деб маълум қилди.
Афғонистон Аргаси ўз баёнотида, Толибон ҳар доим хорижий ишбилармонлар, айниқса Ўзбекистон инвесторлари сармояисни жалб қилиш учун қулайликлар яратиб келган деб ёзди.
Афғонистон Аргаси ўз баёнотида, Ўзбекистон транспорт вазири ўз сўзларида Ўзбекистон ва Толибонннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини минтақанинг иқтисодий ривожланиши учун муҳим эканлигига тўхталиб икки томоналма ҳамкорлик ва ёрдамни давом эттиришга урғу берди деб қўшимча қилди.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Ўзбекистоннинг техник ва ихтисослашитирилган гуруҳига ушбу учрашувда ҳамроҳлик қилиш мақсади,Афғонистонда иқтисоидй имкониятларни ошириш ва" Афғон- Транс" темир йўлининг амалий ишини бошлашдан иборат эканлигини таъкидлади.