Ўзбекистон ТИВ раҳбари афғонистонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилди
-
Ўзбекистон ТИВ раҳбари афғонистонлик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов афғонистонлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашди.
Бахтиёр Саидов шунигдек, Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий билан самарали телефон мулоқотини ўтказдик, деб маълум қилган.
Спутник сайтига кўра Ўззбекистон ТИВ раҳбари “Суҳбатимиз чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама кун тартиби ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашдик. Ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга оид ўзаро садоқатимизни яна бир бор тасдиқладик”,деб мзоҳлади.
Вазирлар мулоқот ва дипломатия мавжуд чақириқларга ечим топишда ҳамда ўзаро тушунишни мустаҳкамлашнинг энг самарали воситаси эканлигини алоҳида таъкидлашди.