май 12, 2024 18:47 Asia/Tashkent
  • Англия давлати Россия армиясининг Харковга олдинга силжишидан хавотирда
    Англия давлати Россия армиясининг Харковга олдинга силжишидан хавотирда

Британия ТИВ раҳбари Россия қуролли кучларининг Украинанинг Харков вилоятининг олға силжишидан хавотир билдириб буни хавли деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, . Британия ТИВ раҳбари Девид Камерон Sky News телеканали билан суҳбатда, Донецк вилоятида Россия кучларининг одинга силжишига жавобан бу ўта хавфли лаҳза. деб айтди. У сўзларининг бошқа қисмида, Ғарб Украина қуролли кучлари жорий йилда ўз ҳудудларини сақлаб қола олишини кутмоқда деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлиги кеча рус кучлари Харков вилоятида 5 та шаҳарча  -Борисовка, Егуртцово, Плетневка, Пилная, ва Стрелчия ҳудудларини ўз назоратига олганини эълон қилди.

Лондон ҳукумати Украинадаги жангларнинг олдинги чизиқдаги ўзгаришлардан хавотир билидираётган бир пайтда,  кеча  бу мамлакат Мудофаа вазирлиги Украинага тарихдаги энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини юборишини маълум қилди.

Ёрлиқ