Британия Украинага энг йирик ҳарбий техникалар партиясини юборади
Британия Мудофаа вазирлиги Украинага энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлананини маълум қилди.
Британия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида мазкур ҳарбий ёрдам пакети Украинанинг Россия армиясига қарши мудофаа ҳолатини мустаҳкамлаш учун 500 миллион фунт стерлинг техника, ҳарбий тажҳизотлар ва ўқ дориларни ўз ичига олади деб хабар қилди.
Россия ҳукумат расмийлари эса Британия ҳукумтини Украинанинг Англия қуролларидан фойдаланиши оқибатлари ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Бундан олдин ҳам Британия сиёсий ва ҳарбий амалдорлари Украинадан Россияни Британия қуроллари билан нишонга олишни сўраган ва Москва эса буни Британиянинг Москвага қарш уруш эълон қилиши деб атаган.
Бироқ Британия Мудофаа вазирлиги 4 миллион ўқ, 1600 дан ортиқ ракета ва 400 та машина, шу жумладан 160 Husky ҳарбий хизматчи ташувчини ушбу ҳарбий ёрдам пакетига киритилган ҳарбий жиҳоз ва ўқ -дориларнинг фақат бир қисми деб маълум қилди.
Энди Ғарб давлатлари қурол -яроқ ва ҳарбий техника жўнатиб, Украинадаги уруш жабҳаларидан вазиятни шу давлат манфаати учун ўзгартиришга уриняптими? Ёки ҳарбий ёрдам бериб Украинани оёққа турғузиб деб аталм\иш урушни узайтирмоқчими? деган саволлар туғилиши табиийдир.
Халқаро масалалар бўйича эксперт ва таҳлилчи Али Ширзодий эса қуйидагича фикр билдиради Ғарб давлатлари Украинадаги уруш фронтлари ҳолатини яхши билишади ва улар жабҳалар ҳолатини Украинаа фойдасига ўзгартириш имкони йўқлиги ва мумкин эмаслигини ҳам биладилар. Шунга қарамай, Ғарб давлатлари Украинанинг мағлубиятига чидай олмайдиган боқоққа тушиб қолган ва буни бутун Ғарбнинг Россияга қарши мағлубияти сифатида билади, бу эса Европа учун аҳм оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Британия ТИВ раҳбари Девид Камерон ўтган ҳафтада Киевга ташриф буюриб Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашгач Киевни ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳарбий тажҳизотлар билан таминлашга эътир қаратаётганини эълон қилган пайда Лондон Украинага катта партиядаги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилган.
Мудофаа тушунчасини қўллаш, Ғарб давлатарининг Украинага техника жўнатишни оқлаши ва унинг муваффақиятсиз бўлишининг олдини олишга ўз наъвидаги уринишидир. Украина мамлакатига боришдан олдин Британия ТИВ раҳбари Камерон баҳсли бир нутқида ҳам Британиянинг Украинага берган қуроллари Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилиши мумкинлигини билдирган эди. У шунингдек Украина Россиянинг ички қисмига ҳужум қилиш учун Британия қуролларидан фойдаланишга ҳақли чунки Россия Украинанинг ички қисмига ҳужум қилмоқда деб даъво қилди. Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, Украинанинг Ғарб давлатларидан жумладан Британиядан қурлл -яроқ ёрдами олиш оқибатларидан қатъий назар Ғарбнинг янги қуролларини синовдан ўтказиш макни ва воситасига айланган. Гарчи урушнинг сўнгги 3 йилида Ғарбдан олинган қуроллар уруш фронлари ҳолатига Украина фойдасига таъсир қилмаган бўлса-да, аммо мамлакатниннг бу қуролларга таяниши унинг Россияга қарши ҳарбий позициясини янада заифлаштирган.
Шунинг учун Россия президенти Владимир Путин қарйиб 3 ой аввал Ғарбнинг Москва ҳукуматининг хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларига эътибор бермаслигини танқид қилиб, Донбасс минтақасидаги Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олди.
Ҳар ҳолда АҚШ ва Ғарб мамлакатлари , Россиянинг НАТО ҳарбий ташкилотининг географик ҳудудини Россия чегараларигача кенгайтириш орқали мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солиши ҳақидаги огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдириб, Москвага қарши кенг қамровли санкциялар қўллаш билан бир қаторда, Киев ҳукуматига миллиардлаб долларлик қурол ва ҳарбий техника юбормоқда аммо урушни янада кенгайтиришга уринишлари ва бу ёрдамлари Украинадаги ўзгаришлар ва инқироз жараёнини узайтиришдан бошқа ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
Ғарб давлатлари айниқса Британия Россиянинг Украина инқирозидаги ғалабаси оқибатларидан жуда хавотирда. Шу боис Ғарбдаги жамоатчилик қаршилигига қарамай, Ғарб Москвадан мағлум бўлишга йўл қўймаслик учун Украинага ҳарбий техника юборишга давом эттирмоқда. Бу вазият Европада чуқур геосиёсий таъсир кўрсатиши мумкин.