Европа комиссияси Украина учун маблағ жалб қилишда қандай қийинчиликларга дуч келмоқда?
-
Европа комиссияси Украина учун маблағ жалб қилишда қандай қийинчиликларга дуч келмоқда?
Европа Комиссияси давлатларни Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш учун маблағ йиғилишга қийинчиларга дуч келди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Berliner Zeitung газетаси ўз мақоласида қуйидагича ёзди: Еврокомиссия Россияга қарши кураш ва Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш учун маблағ йиғишда қийинчиликларга дуч келди.Бу ушбу масала бўйича қийин музокараларга олиб келади. Европа Комиссияси президенти Урсула Фон Дер Лаен бу борада сезиларли мувафақиятсизликка учради. Британия мамлакатни ҳимоя қилиш учун " иродалар коалицияси" сифатида танилган Украинапараст коалициянинг сўзсиз раҳбари, Европа Иттифоқининг режалаштирилган ҳарбий фондига (SAFE) қўшилишдан бош тортди ва Лондоннинг 150 миллиард евро жамғармага қўшилиши бўйича музокаралар эса муваффақиятсизликка учради. Музокараларнинг муваффақиятсизлиги Brexitdan кейинги муносабатлардаги таназзулни англатади. Айниқса, ҳозир Европа Россия агрессияга қарши жамоавий қуролланишга ҳаракат қилмоқда Бу Британия мудофаа саноатига ҳам зарба бўлиб унинг дастуридаги иштирокидан фойда кўриши мумкин эди. Fon der Leyen ҳам Брюсселдаги Euroclear’да музлатилган давлат активларидан фойдаланиш бўйича можарода муваффақиятсизликка учради Белгия бош вазири Bart de Vitt Европа комиссиясининг Россия Марказий банкининг 140 милиард евролик активларни Украинага кредит сифатида ишлатиш режасига қарши норозиликларини кучайтирди. Унинг сўзларига кўра, кредит Европа Иттифоқи молия бозорларида тартибсизилкни келитириб чиқаради ва агар активлар Россияга қайтарилса, Европа Коммияси тўловчилари барча суммани қайтаришга мажбур бўлади. Фон Де Лаен ҳам Россия томондан босим остида энди у музлатилган активлардан олинган фоиз даромадларида нима бўлганини билишини хохлайди.
Афтидан, Европа Комиссияси Украина учун маблағ жалб этиш ва таъминлашда бир қатор сиёсий , иқтисодий ва ҳуқуқий муаммоларга дуч келмоқда бу сэа қарор қабул қилиш ва қўллаб-қувватлаш сиёсатини амалга оширши жараёнини мураккаблаштирди. Россиянинг Украинага қарши уруш бошланганидан бери Европа Иттифоқи Киевга кўплаб молиявий пакетлар жумладан кредитлар, грантар ва таркибий ёрдамлар тақдим этди. Бироқ, бу ёрдамни давом эттириш учуну барқарор ресурслар ва касаба уюшма аъзолари ўртасида келишув талаб этилади, бу турли сабабларга кўра қийин бўлди.
Асосий муаммолардан бири-Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида молиялаштиришни таъминлаш борасидаги келишмовчилик. Бапъзи давлатлар Украинага келажакда оғир қарзларга дуч келмаслиги учун грант асосида ёрдам бериши афзал кўради. Бошқа бир гуруҳ чекланган кредитар ёки Европа молия бозорлари орқали молиялаштиришдан кредитардан фойдаланишга урғу беради. Истиқболдаги бу фарқ секин қарор қабул қилиш ва қўллаб-қувватлаш пакетларидан амалга оширишда кечикшларга олиб келади.
Иккинчи қийинчилик- музлатилган Россия активларидан фойдаланиш масаласи. Уруш бошланганидан кейин Европа Иттифоқи Россия давлат ва хусусий активларининг муҳим қисмини музлатиб қўйди. Ҳозир бу активлар Украинани молиялаш учун ишлатилиши мумкинми, деган савол туғилади. Баъзи давлатлар бу ҳаракатни халқаро ҳуқуқ нуқтаи назардан хавфли деб ҳисоблайди ва унинг Европанинг молиявий ишончлигига таъсиридан хавотирда. Бошқалар уни Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришни ягона қарор ечими деб билишади.
Уччинчи қийинчилик-Европа Иттифоқига аъзо давлатлардаги ички иқтисодий босим. Кўпгина Европа ҳукуматлари бюждет муаммолари, инфляция ва ички ижтимой эҳтиёжларга удч келмоқда. Украинага кўпроқ ресусрлар ажратиш жамоатчилик эътирозларга дуч келиш мумкин. Айниқса, фуқакролари уруш харажатлар ва унинг иқтисаодий оқиатларидан норози бўлган мамлакатларда. Бу ижтимоий ва сиёсий босим Европа Комиссиясининг консенсиусга эришиш қобилиятини пасайтиради..
Тўртинчи қийнчилик- АҚШ қарорларига боғлиқлик. АҚШнинг Украинага молияваий ёрдами камайиши ёки тўхтатиши билан кўмкакнинг асосий юки Европа зиммасига тушди. Бу ҳолат касаба уюшмасини қийин аҳволга солиб қўйди. Чунки ҳам Вашингтоннинг қўшинларини тарк этиши натижасида пайдо бўлган бўшлиқни тўлдириш, ҳам Украинанинг иқтисодий инқирозининг олдини олиш учун янги молия манбаларини топиши керак.
Бу масалалардан ташқари, Украина эҳтиёжларининг вақти ва долзарблиги ҳам Европа Комиссиясига қўшимча босим ўтказди. Украина урушини давом эттириш ва иқтисодий барқарорликни сақлаб қолмш учун шошилинч ресусрларга муҳтож. Европа Иттифоқига қарор қабул қилиш жараёни одатда узоқ ва мураккаб. Эҳтиёжларнинг долзарблиги ва бюрократик механизмларининг сустлиги ўртасидаги бу зиддият яна бир жиддий муаммодир.
Умуман олганда, Европа Комиссияси Украина учун маблағ жалб қилишда кўплаб муаммоларга дуч келмоқда, жумладан аъзолар ўртасидаги келишмовчиликлар. Россия активлари билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар, ички иқтисодий босимлар. АҚШ томонидан қўллаб-қувватлашининг пасайиши ва қарор қабул қилиш жараёнининг секинлиги. .Бу сабаблар эса шуни кўрсатадики, Украинани доимий қўллаб-қувватлаши молиявий механизмларда инновациялар, кенгроқ сиёсий консенсиуса ресурсларни эҳиёткорлик билан талаб қилади., шунда Европа Иттифоқи минтақавий барқарорликни сақлаш ва Россия босимга қарши туришда ўз ролини ўйнай олади.