Масъуд Пизишкиён: Ислом Умматининг бирлиги трансминтақавий кучлар ва силнистик режимнинг авантюризмини камайтиради
-
Масъуд Пизишкиён: Ислом Умматининг бирлиги трансминтақавий кучлар ва силнистик режимнинг авантюризмини камайтиради
Эрон президенти ўз сўзларида Ислом умматининг бирлиги қанчалик мустаҳкамланса, минтақадан ташқари кучлар ва сионистик режимнинг аралашуви ва авантюризми юзага келиши эҳтимоли юзага келиши эҳтимоли шунчалик камаяди, деб айтди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Масъуд Пизишкиён Покистон ички ишлар вазири Сайид Муҳсин Нақавий билан учрашувида икки давлат ва бутун ислом давлатларининг умумий манфаатларига мос равишда икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва чуқрлаштиришни баҳолаб, ислом мамлакатлари диний, маданий ва стратегик умумийликларга таянган ҳолда бирлик ва яқинлашув сари ҳаракат қилишлари керак. Ислом Умматининг ҳамжиҳатлигии қанчалик мустаҳкамланса, минтақадан ташқари кучлар ва сионистик режимнинг аралашиб, минтақада бостириб кириши эҳтимоли шунчалик камайяди, деб таъкидлади.
У шунингдек Эрон Ислом республикасининг қўшни давлатлар, айниқса Форс Кўрфазига чегарадош давлатлар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш борасидаги принсипиал сиёсатини алоҳида таъкидлаб , Эрон минтақадаги исломий давлатлар билан самимий, барқаорр ва яхши қўшничилик муносбатарини истайди, лекин АҚШ ва сионистик режим ҳар доим бўлувчи лойиаҳалар ва ишончсизлик яратиш орқали исломий мамлакатларни бир-бирига қарши қўйишга ҳаракат қилган де маълум қилди.
Пизишкиён ўз сўзларида Ислом оламининг йирик давлатлари минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни кучайтириш орқали минтақада мустаҳкам тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатилишига йўл очиши керак, чунки исломий бирлик ва яқинлашув сояси остида сионистик режим ҳеч қачон исломий мамлакатларга ҳужум қилишга ёки бостириб киришга журъат эта олмайди, деб эълон қилди.
Сайид Муҳсин Нақавий ҳам бу учрашувда, Эрон ва Покистон ўртасидаги тарихий , маданий ва халқлари ўртасидаги муносабтлар чуқурлигига урғу бериб, Теҳрон ва Исломбод ҳамиша яқин ва ва қардошлик муносабатларига эга бўлиб, бугун бу алоқалар ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкамланган Покистон халқи Эрон халқига чуқур муҳабат ва ҳурмат билан қарайди ва умид қиламизки, икки давлат раҳбарларининг хоҳиш-иродаси билан иккк томонлама муносабатлар ва ҳамкорлик даражасини янада ривожлантиришимиз мумкин.