АҚШ Россия нефт санкцияларидан воз кечиш муддатини яна узайтиришга мажбур бўлди
-
АҚШ Россия нефт санкцияларидан воз кечиш муддатини яна узайтиришга мажбур бўлди
Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши ва АҚШ Ититифоқчилари ўртасида давом этаётган энергия инқирози Вашингтонни Россия нефт эмбаргосини озод қилишни янгилашга мажбур бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШ молия вазири Форс кўрфазидаги нефт таъминотидан маҳрум бўлган " энергетикадан заиф" мамлакатларга ёрдам бериш учун департаменти Россия нефтни сотиб олиш учун санкциялардан воз кечиш муддатини яна 30 кунга узайтиришни маълум қилди.
Скот Бесантнинг сўларига кўра, АҚШ Ғазначилик вазирлиги ушбу 3 кунлик умумий рухстаномани олдинги озодлик муддати шанба куни туггаганидан кейин беряпти.
Бу қадам Россиянинг йирик нефт компанияларига нисбатан АҚШнинг қаттиқ санкцияларни бузмасдан , Россия нефтига вақтинча кириш имконини беради.
Бу АҚШ Молия вазирлиги иккинчи марта санкцялардан воз кечиш муддатини тугатиб кейин уни узайтирди.
Ушбу имтиёз биринчи марта март ойида АҚШ ва Исроил режимининг Эронга қарши тажовузи оқибатида нефт етказиб бериш тақчиллиги ва нархларининг ошишини камайтириш учун чиқарилган эди.
Бу имтиёзлар нефт нархини пасайтиришга унчалик таъсир қилмади. Душанба куни Брент нефтнинг нархи тахминан 1,5 фоизга ошиб баррелига тахминан 111 долларни ташкил қилди. Чунки Ҳурмуз бўғози ёпиқлигича, таъминот тақчилилигадн хавотирлар кучайган.
29-март АҚШ ва сионистларнинг Эронга қарши тажовузи Ҳурмуз бўғозида юк ташишни тўхтатди. Ҳурмуз бўғози орқали кемаларнинг ўтишдаги узилишлар дунёда ёқилғи, энергия ва кимиёвий ўғитлар каб баъзи маҳсулотлар тақчиллигига сабаб бўлди. Эрон ушбу сув йўлида қоидалар доирасида ва уруш тугатилган тақдирда юк ташиш хавфсизлигини кафолатлашга тайёрлигини маълум қилди.