Мадрид шаҳридаги Исроил режими элчихонасининг муваққат ишлар вакили чақиртирилиб танбеҳ берилди
-
Мадрид шаҳридаги Исроил режими элчихонасининг муваққат ишлар вакили чақиртирилиб танбеҳ берилди
Испания ТИВ-и Исроил режимининг Мадриддаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Халқаро флотииляга қилинган ҳужумга норозилик сифатида чақирилгани ва танбеҳ берилгани эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Испания ТИВ-и халқаро сувларда Самуд флотилия кемаларининг қўлга олиниши халқаро ҳуқуқларнинг қўпол бузилиши ва ноқонуний ҳаракати эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ Туркия президенти ҳам сионистик режимнинг Халқаро қаршиилк флотия кемаларига ҳужуми фашистик тафаккур ва босқинчиликнинг ёндашуви натижаси эканлигини таъкиллаб шундай деганди: биз Исроил кучларининг Халқаро бирдамлик флотилиянинг қайиқларига қарши қилган босқчинчи ва қарорқчи ҳаракатини қоралаймиз, деб айтганди.
Ражаб Тойиб Эрдуған шунингдек, Туркия Фаластиннинг ёнида ва Исроил /режим/нинг бу ҳужумлари халқаро ҳамжамиятнинг Фаластин билан бирлигига тўсқинлик қила олмайди, деб таъкидлади.
Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМАС сиёсий бюросининг юқори мартабали аъзоси ҳам олдинги баёнотларида, Нетаняҳунинг вазирлар маҳкамаси денгиз ўртасида инч қайиқларни қароқчилик одатий ҳолга айлантирганини айтди.
Босем Наъим сўзларининг бошқа қисмида Бинямин Нетаняҳунинг вазирлар маҳкамаси халқарро позицияси назорат қилишга муваффақ бўлган ва денгиз ўртасида фуқаролик қайиқларини қароқчиликк одатий ҳолга айлантирган, деб эълон қилди.
У халқаро ҳамжамият бу "қирғин" ни тўхтатиш ва бу "қайсар режим" га чек қўйиш учун ҳақиқий жавоб кўрсатмаётганин қўшимча қилди.
"Франция қўзғолони" чап қаноти партияси раиси Жан Люк Меленчон ҳам Халқаро флотия кемаларининг қўлга олинишини Исроил бош вазири Нетаняҳу босқинчиликдаги қароқчилик деб таъкидлади.
Jan-Lyuk Mélenchon, ўз сўзларида,флотилияда кўплаб фаолларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини эълон қилди ва Исроил армиясини дунёдаги энг ахлоқсиз армия деб атади.
54 та кемадан иборат Халқаро қаршилик флотияси ўтган пайшанба куни Туркиянинг Мармарис шаҳридан Ўрта ер денгизга қараган ҳолда, йўлга чиқди. Ушбу янги ҳаракатдан мақсад Исроил режимининг Ғазо блокадасини узишдир.