Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки 3,5 млрд долларга тенг меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ()ОТБ ўртасида 3,5 млрд долларга тенг меморандум имзоланганини Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Спутник сайтининг хабар қилишича, Грузия пойтахти- Тбилисида ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 57-йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. “Келажак сари кўприк” умумий шиори остида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
“Тадбир доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев ва ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков умумий қиймати 3,5 миллиард долларлик 2025-2027 йилларга мўлжалланган дастурни амалга ошириш бўйича меморандумни имзоладилар”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, дастурда ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлган ва “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ бўлган лойиҳалар ўрин олган.