апрел 28, 2024 17:34 Asia/Tashkent
  • Эрон футзал термаси Осиё Миллатлар кубоги чемпионига айланди
    Эрон футзал термаси Осиё Миллатлар кубоги чемпионига айланди

Эрон Ислом республикаси футзал терма жамоаси финал учрашувида, Таиланд термаси устидан ғалаба қозониб Осиё Миллатлар Кубоги чемпонлигини қўлга киритди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  бугун футзал бўйича  Осиё Миллатлар Кубоги финал босқичида Эрон термаси Таиланд жамоасини 4: 1 ҳисобига мағлуб этиб Осиё чемпиони бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Эрон термаси, Афғонистон, Баҳрайн, Қувайт, Қирғизистон ва Ўзбекистон жамоаларини Таиланд термаси эса Хитой, Мянма, Вьетнам, Ироқ ва Тожикистон жамаоларини мағлуб этиб финалга йўл олганди.

3 -чи ўрин учун беллашувда эса  Ўзбекисн термаси Тожикистон термасини мағлуб этиб 3 чи ўринни эгаллади.

Ёрлиқ