апрел 28, 2024 13:22 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ТИВ-и бу мамлакат фуқароларига Россияга бормасликни тавсия қилди. Москва эса вазиятни тушунтирди
    Тожикистон ТИВ-и бу мамлакат фуқароларига Россияга бормасликни тавсия қилди. Москва эса вазиятни тушунтирди

Тожикистон ТИВ ўз фуқароларига Москв ҳукуматининг сўнгги пайтларда тожикистонликларнинг Россия ҳудудига киришига қўйган қаттиққўллик муносабати билан бу мамлакат ҳудудига сафар қилишдан вақтинча воз кечишларини тавсия қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Тожикистон ТИВ ўз баёнотида бу давлат фуқаролари зарурат бўлмаса, Россияга транспортдан сафар қилишдан вақтинча  тийишлари кераклигини маълум қилди, аммо  ушбу баёнотда  мазкур тавсиянинг сабаби кўрсатилмаган.

Аввалроқ Тожикистон ТИВ Россиянинг Душабедаги элчиси Сергей Григоревни чақирганида,  Қозоғистонннинг Россия билан чегараларида Саргарчин назорат -ўтказиш пунктида юзлаб тожикистонлик фуқароларнинг ўтишига қўйилган қатъийлик ва тақиқни танқид қилиб тушунтириш сўради.

Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова эса  Тожикистон фуқароларининг Россия ҳудудига кириши ҳақида Россия ва Қозоғистон  чегараларида хорижий фуқароларнинг фаолиятини текшириш зарурати террорчилик таҳдидларни давом этиши билан  боғлиқ деб эълон қилди.

У ўзларининг бошқа қисмида Россия ва Қозоғистон чегарасининг хорижликлар киритиладиган қуруқликдаги вазиятга хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабаб бўлмоқда. Россия ҳукумати 22 март  куни  Москва шаҳридаги Крокус ситида  содир бўлган йирик терактдан кейин ва террорчилик таҳдидларнинг давом этиши муносабати билан чора кўриши шарт деб қўшимча қилди.

Бу чоралар вақтинчалик ва кирган одамларнинг миллатидан қатъий назар амалга оширилади деб  таъкидлади, Захарова.

Ёрлиқ