ноябр 23, 2023 17:16 Asia/Tashkent
  • Россия ва Тожикистон президентлари музокараларида Афғонистондан келаётган таҳдидлар масаласи муҳокама қилинди
    Россия ва Тожикистон президентлари музокараларида Афғонистондан келаётган таҳдидлар масаласи муҳокама қилинди

Владимир Путин ва Имомали Раҳмон Марказий Осиёдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ва хафсизликка Афғонистондан келаётган таҳдидлар масаласини кўриб чиқдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон ва Россия президентлари Имомали Раҳмон ва  Владимир Путин  Москвада бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама фойдали савдо, иқтисодий ва маданий ҳамкорлик, ўзаро стратегик шериклик, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Музокаралар давомида  икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида турли соҳаларда англашув меморандум имзоланди.

Россия президенти Владимир Путин ҳам  Имомали Раҳмон билан қўшма матбуот анжуманида  билдирган сўзларида, томонларни Марказий Осиёдаги хавфсизлик масалаларни, айниқса Афғонистон контекстида таҳлил қилгани ва Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорлик сақлаш учун мудофаа, ҳарбий-техкикавий , ҳамда террорчиликка қарш кураш ва гиёҳвандликка қраши ҳамкорликни чуқурлаштиришни давом эттиришга келишиб олганларини маълум қилди.

Россия президенти шунингдек ҳар икки томон, Тожикистондаги 201-Россия ҳарбий базаси имкониятлардан фаол фойдаланишни давом эттириш ниятида эканлигини қўшимча қилди.

Учрашувда Имомали Раҳмон ҳам музокаралар конструктив ва ишончли муҳитда ўтганини таъкидлади,

Икки давлат терроризм, экстремизм, радикализм, наркотрафик, кибержиноятчилик ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашда яқиндан ҳамкорик қилади деб изоҳлади Тожикистон президенти.

Ёрлиқ