апрел 18, 2024 16:08 Asia/Tashkent
  • Россия ва Тожикистон қуролли кучлари Афғонистон чегараси яқинида, ҳарбий машқлар ўтказдилар
    Россия ва Тожикистон қуролли кучлари Афғонистон чегараси яқинида, ҳарбий машқлар ўтказдилар

Россия ва Тожикистон қуролли кучлари Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, мазкур машғулотлар 15 апрел куни бошланди ва 18 апрел ҳам якунланди.

Мазкур ўқув машқларда тоғ кучлари бўлинмалари. танклар, артиллерия, разветка бўлинмалари, кимиёвий ҳужумдан ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар, электрон радио хавфсизлиги, вертолётлар гуруҳи ҳам қатнашди.

Машғулотлар эса террорчи гуруҳларни йўқ қилиш учун қуролли кучлардан фойдаланишни ташкил қилиш, ҳамда кучларни тоғли шароитда топшириқларни бажаришга тайёрлаш, ўқув предмети ва амалий тажрибани ўз ичига олади. Россия ва Тожикистон ҳарбий кучлари ҳам чегара қўриқлаш бўлинмаларини бошқариш ва чегарани ноқонуний кесиб ўтган шахсларни олдини олиш бўйича машғулотлар ўтказишди.

Мазкур ҳарбий машқларда қатнашган Россия ҳабий гуруҳи асосан Тожикистондаги 201 базаси кучлардан эли.

Эслатиб ўтамиз Тожикистон ҳудуди жойлашган  Россиянинг  201-ҳарбий базаси бу мамлакатнинг чегарасидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий базаси ҳисобланади.

Ёрлиқ