феврал 04, 2024 13:19 Asia/Tashkent
  • Эрон термасининг Япония устидан ғалабаси жаҳон ОАВларида кенг ёритилди
    Эрон термасининг Япония устидан ғалабаси жаҳон ОАВларида кенг ёритилди

Осиё Миллатлар Кубоги ўйинларида Эрон миллий термасини Япония термаси устидан қозонган ғалабаси ва ярим финалга йўл олгани жаҳон ОАВларида кенг акс эттирилди.

Эрон телерадиокомппаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Британиянинг " Гардиан" газетаси, Эрон Ислом республикаси ва Япония фубтол термалари ушбу учрашув ҳақида  қуйидагича ёзди: футбол бўйича Эрон термаси  капитани Алиризо Жаҳонбахш қўшимча вақтларда  гол урди ва шу тариқа Эрон терма жамоаси мураббиси Амир Қалъануийнинг мағлубиятсиз рекорди 16 ўйинга етди. Эрон жамоаси эса биринчи марта  Осиё Миллатлар кубогида Япония термасини мағлуб этди.

Эрон ва Япония термалари

 

“Al-Jazira” телеаканали ҳам футбол бўйича  Эрон терма жамоасининг Япония терма жамоасига қарши ўйинлар ғалабасига ишора қилиб,  Эрн миллий термаси қўшимча вақтда, Японияни мағлубиятга учратди деб қўшимча қилди.

Миср мамлакатининг Ал-Аҳрам сайти ҳам Эрон ва Япония футбол термалари ўйинига тўхталиб Эрон термаси 96-дақиқада ғалаба қозониб японларни ларзага солди. Эрон термаси ўйиннинг биринчи бўлимини ўтказиб юборган бўлса-да аммо иккинчи бўлимда 1976 йилги Эрон хотирасини жонлантирди деб ёзди.

Эрон ва Япония футбол учрашуви

 

Саудия Арабистоннинг  “Arab News” сайти ҳам Эрон ва Япония футбол беллашувига тўхталиб, қўйидагича ёзди: Эрон термаси Японияни ҳайратда қолдирди ва Жаҳонбахнинг сўнгги дақиқаларда киритган голи эвазига илк бор  Осиё миллатлар кубогида Японияни мағлуб этди.

Япония мамлакатининг “Maynichi” сайти ҳам Эрон ва Япония термалари футбол ўйинини таъкидлаб Япония термасига қарши ўйнда Эрон энг яхши жамоа бўлди деб ёзди.

Қатарнинг  “Al-Ryan”  сайти ҳам Япония ва Эрон футбол учрашуви ҳақида шундай ёзди: Япония  термасининг Эронга қарши мағлубияти катта хабар бўлди ва ўтган ҳафта жума оқшомида Австраиля ҳам бу мағлубиятни бошдан кечирди. Бу эса Осиёда иш жуда қийин эканлигини  кўрсатди ва самурайларни мағлуб этиш осон эмас, аммо Эрон бу муҳим ишни қилди.

ُّАҚШнинг  “Daily Star” газетаси ҳам футбол бўйича Эрон миллий терма жамоасининг Японияга қарши ўйиндаги ғалабасига тўхталиб Эрон термаси япон юлдузларини Премьер Лигасига жўнатиб юборди ва бу эса японияликлар учун жуда аччинарли мағлубият бўлди деб ёзди.

Эрон миллий термаси Осиё Миллатлар Кубогининг  нимчорак финалига 9 марта чиққанлигини нишонлади. Гарчи Эрон термаси 3 марта Осиё чемпиони бўлган бўлса-да, Осиё Миллатлар Кубоги ярим финалига чиқиш бўйича рекордга эгадир.

Ёрлиқ