Осиё Миллатлар Кубоги: Қатар ва Иордания термалари финалга йўл олдилар
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i91396-Осиё_Миллатлар_Кубоги_Қатар_ва_Иордания_термалари_финалга_йўл_олдилар
Кеча Эрон футбол терма жамоаси Осиё Миллатлар Кубоги ярим финалида Қатар билан тўқнаш келди ва якунда қатарлик рақибига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 08, 2024 15:20 Asia/Tashkent
  • Осиё Миллатлар Кубоги: Қатар ва Иордания термалари финалга йўл олдилар
    Осиё Миллатлар Кубоги: Қатар ва Иордания термалари финалга йўл олдилар

Кеча Эрон футбол терма жамоаси Осиё Миллатлар Кубоги ярим финалида Қатар билан тўқнаш келди ва якунда қатарлик рақибига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кеча Қатарнинг 40 минг томошобинга мўлжалланган Ас-Самома стадионида футбол бўйича Эрон ва Қатар миллий  терма жамоалари Осиё Миллатлар Кубоги ярим финалида тўқнаш келишди. Ўйин якунида Қатар термаси  Эрон футбол жамоасинини 3: 2 ҳисобида мағлуб этиб бу мусобақанинг финал босқичига йўл олди.

Шу тариқа Қатар ва Иордания термалари шанба куни Осиё Миллатлар Кубоги финал учрашувини ўтказишади.