апрел 28, 2024 17:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 21-28 апрель кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари йиғилиши ўтказилди

 

  • Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми уч ойдан қарийб 6,4 миллиард долларни ташкил этди

 

  • Толибон ҳаракати Ўзбекистондаги янги элчисини тайинлади

 

  • Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

 

  • Танзила Норбоева ва Девид Камероннинг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Транзит юк машиналари Ўзбекистон ва Тожикистон ўз ҳудуди орқали рухсатномасиз ўтиш мумкин бўлди

 

  • Эрон ва Ўзбекистон маданий алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувга эришдилар

 

**

15-20 апрель кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши  ўтказилди.

Дунё сайтига таяниб, Аниқ сайтининг хабар қилишича, мазкур учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди. Дала ўрганишлар ўтказилиб, улар давомида давлатлараро чегара делимитация чизиғини ҳудудга ўтказиш бўйича вазифаларга аниқлик киритилди.

Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилиши Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтади.\

**

Ўзбекистон Статистика агентлиги мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси уч ойда 15,8 млрд долларга ет

Дарё сайтининг хабар қилишича, 2024 йилнинг январь—март ойларида эришилган кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 фоизга кўп.

Шунингдек, уч ой давомида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 15,8 миллиард долларга етган. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 927,9 миллион долларга ёки 6,2 фоизга ошган.

Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,5 фоиз улушни эгаллаган — уч ойда қарийб 6,1 миллиард долларга етган.

Январь—март ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 184 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Ташқи савдо алоқасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (19 фоиз), Россия (17,7 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,1 фоиз) ва Жанубий Кореяда (3,4 фоиз) қайд этилган.

экспорт – 6,4 миллиард доллар;

импорт – 9,4 миллиард доллар.

**

Ўзбекистон ва Толибон

 

Толибонга яқин манбалар Афғонистоннинг Тошкентдаги яги элчиси этиб Абдулғафор Баҳрни тайинланганини хабар қилди.

Толибон ҳукуматига яқаин ахборот манбалари, Афғонистон бошқарув органларининг Тошкентдаги Толибон элчиси Мағфируллоҳ Шаҳоб ўрнига Абдуғаффор Баҳр тайинланган деб маълум қилди.

Янги элчининг Қандаҳордан эканлиги ва яқинда Толибон ҳукумати  Олий судида тадқиотлар ва ўрганишлар бўйича директори бўлиб ишлаганини ҳам бу манбалар қўшимча қилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов март ойи охирида Толибон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдулғани Бародар билан учрашувда Тошкент яқин орада Афғонистоннинг расмий элчисини қаул қилишга тайёрлигини билдирганди.

Жорий йил феврал ойида Афонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси масъулиятини Толибон ҳукумати конлар вазири Шаҳобиддин Деловарнинг ўғли Мағфуриллоҳ Шаҳоб ўз зиммасига олганди.

**

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига қардошлик бирдамлиги ва Қозоғистоннинг бир қатор минтақаларида тошқинлар билан боғлиқ ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Қозоғистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, "Президентлар Қозоғистон ва  Ўзбекистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди. Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий даражадаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди",

Шавкат Мирзиёев қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

"Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақамизда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди. Бу борада яқин амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди", — дея хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Томонлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

**

Норбоева ва Камерон 

 

Тошкентга келган Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг қабулида бўлди.

Кун сайтининг хабар қилишича, “Ўзбекистон ва  Британия сиёсий-дипломатик мулоқотини кенгайтириш, шунингдек, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, парламент алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди”, – деб келтирилган Ўзбекистон  Сенат матбуот хизмати хабарида.

суҳбат давомида яшил иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, таълим ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида қайд этилган. Олий таълимда замонавий соҳалар бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш, инглиз тилида ўқитиладиган таълим дастурларини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.

“Дэвид Кэмерон Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан, муносиб меҳнат тамойилларини жорий этиш, гендер тенгликка эришиш, оилавий зўравонликка қарши курашиш борасида ижобий ишлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби Девид Кемерон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Британия дипломатияси раҳбари аввалроқ бундан олдин Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашганди.

**

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайиши туфайли ҳар йили икки давлат бўйлаб 1200 дан ортиқ транзит юк ташиш амалга оширилади.

Кун сайтининг Тожикистон Транспорт вазирлигига таяниб, хабар қилишича,  имзоланган баённомага кўра, юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳар икки давлат ҳудуди орқали транзит ўтиши рухсатнома бланкаларисиз амалга оширилади. Баённома икки давлат томонидан ратификация қилинганидан кейин кучга киради. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18-19 апрел кунлари Тожикистонга давлат ташрифи доирасида икки давлат ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобил ташувлари тўғрисидаги Битимга (2018 йил 9 мартдаги) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённома имзоланди.

Ҳозир амалда бўлган халқаро автомобил ташувлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ, йўловчиларни ва мамлакатлар ўртасидаги юклар, шу жумладан уларнинг ҳудудлари орқали транзит ташиш учун рухсатнома талаб қилинади. 

Вазирлик маълумотларига кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайиши туфайли ҳар йили икки давлат бўйлаб 1200 дан ортиқ транзит юк ташиш амалга оширилади. 

**

Эрон элчиси ва Ўзбекистон маданият вазири

 

Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчиси ва Ўзбекистон маданият вазири учрашганида, икки мамлакат маданий ҳамкорликларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, учрашувда Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий ва Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбек  Ўзбекистон ва Эрон президентлари томонидан цивилизация, маданият ва санъат соҳаларида хусусан жорий йилда тушунтирилган мақсадларга эришиш йўлларини муҳокама қилдилар.

Муҳаммадали Искандарий Эроннинг кино ва сериаллари, ҳужжат ва ҳужжатлаштириш, китоблар, музейлар, мусиқа, маданият ва кино шаҳарчалари соҳасидаги техник жиҳозлар соҳасидаги имкониятлар ва фурсатларни тушунтириб Теҳроннинг Тошкент билан узлуксиз ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаи маданият вазири  Озодбек Назарбек ҳам Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни сиёсий, иқтисодий ва маданий  соҳаларда ижобий ва ривожланиб бораётганини тилга олиб, икки томонлама ҳамкорлик, муштарак маданият ва цивилизацияни барча соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муносиб асос деб эълон қилди.

Ёрлиқ