The National нашри ёзувчиси Эрон хусусида 3 фактни ўзгаритиб кўрсатган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98304-the_national_нашри_ёзувчиси_Эрон_хусусида_3_фактни_ўзгаритиб_кўрсатган
The National веб-сайти 12-ноябр кунги мақоласида Эроннинг Исроил режими билан сўнгги урушдан кейин тарихий ва мифологик рамзладан фойдаланиб национализмни кучайтиришига даъво қилиб бу хусусда ўз нуқтаи назарини келтиради.
(last modified 2025-11-17T14:43:18+00:00 )
ноябр 16, 2025 18:27 Asia/Tashkent
  • The National нашри ёзувчиси Эрон хусусида 3 фактни ўзгаритиб кўрсатган
    The National нашри ёзувчиси Эрон хусусида 3 фактни ўзгаритиб кўрсатган

The National веб-сайти 12-ноябр кунги мақоласида Эроннинг Исроил режими билан сўнгги урушдан кейин тарихий ва мифологик рамзладан фойдаланиб национализмни кучайтиришига даъво қилиб бу хусусда ўз нуқтаи назарини келтиради.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича. “Исроил билан урушдан кейин национализмни  кучайтириш учун Эроннинг қадимий тарихга қайтиши" сарлавҳали ушбу мақоласида муаллиф Эрондаги сўнгги ўзгаришларни қадимги тарихга қайтиш ва нақионализм шаклида тушунтиришга уринган. Мазкур мақолада ҳозирги Эрон ҳақиқатининг нотўғри тасвирини тақдим этади. Бзилишлар ва ўзгартириб  кўрсатишлар мавжуд. Ушбу ўзгартиришларнингг 3 та муҳим ҳолати кўриб чиқилган.

1. Национализмни соф сиёсий воситагача пасайтириш 

Муаллифга кўра, Эрон Ислом республикаси фақат анъанавий исломчилик жозибасининг сусайиб бораётгани туфайли национализмга юз тутган. Бу тушунча ўзгартирилган. Биринчидан, Ислом Инқилоби назарида ватанпарварлик орзу қилинган  нарсадир. Эрн Ислом Республикасида национализм эмас, балки ватанпарварлик  нафақат  сиёсий восита, балки жамиятнинг маданий  ва тарихий ўзига хослигининг бир қисми  сифатида қаралади. Шопур I ёки Камончи Ораш каби қадимий рамзлардан фойдаланиш шунчаки сиёсий ҳолатларга муносабат эмас, балки халқнинг Эрон тарихий меросига чуқур алоқадорлигини акс эттиради. Аслий ҳолатида исломийлик билан бирга Эрон ватанпарварлиги  ҳамиша мавжуд бўлган ва бу икки ўзликнинг бирлашуви Эрон Ислом респуликасининг фикрий тузилишни шакллантирган. Айни пайтда Эрон Ислом республикаси ҳамиша ватанпарварлик масаласига урғу бериб келади.

2. Тарихий рамзларни қайта тиклашда халқнинг ролини эътиборсиз қолдириш 

Муаллифнинг фикрича, қадимий рамзлардан фойдаланиш фақат ҳукумат лойиҳасидир. Эрон халқининг ўзи бу рамзларни сақлаб қолиш ва кўпайтиришга катта рол ўйнаганлиги сабабли бу қараш бузилган. Наврўз ёки Аҳамонийлар подшоси Кир/ Куруш Кабир/  ёки Персополисга бўлган жамоатчиликнинг қизиқиши қадимги национализм нафақат юқоридаги ўрнатиланлигини, балка халқ маданиятда ҳам илдиз отганлигини кўрсатади. Бироқ,ҳозир Теҳроннинг Инқилоб  майдонида Рим императори Валерианнинг Сосоний Шопур  I олдида тиз чўкиб турган ҳайкали ўрнатилиши каби бу рамзларга кўпроқ эътибор қаратилди. Бу рамзларни таъкидлаш мумкин, аммо ижтимоий контекст аллақачон мавжуд эди.

3. Бир тузумнинг антик тарихга қарашининг бир хил ва салбий образини тақдим этиш 

Муаллиф Эрон Ислом республикаси ҳамиша қадимий тарихни бостириб келгани ва энди  бирданига йўналишини ўзгартириб, юборганини кўрсатишга уринмоқда. Бу тасвир ўзгатириб кўрсттилган. Ҳақиқат шундаки, Эрон Ислом республикасининг қадимги тарихга қараши ҳар доим икки томонлама бўлган: маданий ва санъат ютуқларнии қабул қилиш билан бирга авторитар жиҳатларни танқид қилиш. Эрон Исллом Инқилоби оли  раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий бир неча бор қадимий Эрон меъморчилиги ва санъатининг қадриятига ишора қилиб, айни пайтда исломнинг  ахлоқий ва маънавий жиҳатларини таъкидлаган. У ўз чиқишларида сосонийлар ва аҳамонийларни авторитар тузумлар  деб бир неча бор танқид қилган бўлсада, уларнинг баъзи ютуқларини " Эрон ғурури" деб ҳам баҳолаган. Рим императори Валерианнинг Козирун шаҳрида Сосонийлар қироли Шопур  I ҳузурида тиз чўккан тасвирининг кўзга кўринган релефи Ислом Инқилоби олий раҳбари 2008-йил май ойида Форс вилоятига ташрифи чоғида вилоят ижроия амалдолари билан учрашганида халққа кўрсатганини алоҳида таъкидлаган эди. Ўша учрашувда у баъзи мамлакатларнинг сунъий тарихий шон-шуҳрат яратишга қаратилган саъй -ҳаракатларига тўхталиб таъкидлагандиг: Эрон халқи тарихининг ҳақиқий шон-шуҳраи миллий ўзига ишончни мустаҳкамлайди ва уларга кўпроқ эътибор бериш керак. Бинобарин, сўнгги пайтларда Эронда тарихий меросга эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ҳаракатлар бирданига бурилиш эмас, балки айни муштарак ва босқичма-босқич ёндашувнинг давоми ҳисобланади.

Хулоса

Миллий таҳлил учта асосий бузилиш билан бирга келади: национализмни сиёсий, воситага айлантириш , тарихий рамзларни такрорлашда халқнинг ролини эътиборсиз қолдириш ва Эрон Ислом Республикасининг қадимий тарихга бўлган қарашларнинг бир хил ва салбий манзарасини тақдим этиш. бу ўзгартириб кўрсатиш ҳозирги Эрон қиёфасининг тўлиқ ва нохолис кўрсатилишига сабаб бўлмоқда Ҳолбуки, ҳақиқат янада мураккаб. Эрон ватанпарварлиги ҳаммабоп маданиятдан келиб чиққан, ислом билан интеграциялашган ва расмий сиёсатда миллий ўзига  хосликнинг бир қисми сифатида қўлланилади.