6 ой ичида Эронга 3,55 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди
-
6 ой ичида Эронга 3,55 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди
Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири мамлакатга кирувчи хорижлик сайёҳлар сони ортганини маълум қилди.
Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сайидризо Солиҳий Аминий Форс ахборот агентлиги билан суҳбатида деди: жорий йилнинг апрел ва май ойларида сайёҳлар сони 30 фоиздан ортиқ ўсиш қайд этилди, сентябр ва октябр ойлардан ўсиш тенденцияси яна бошланди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида Эронга 3 миллион 550 минг сайёҳ кирганини айтиб, башорат қилди: жорий йл охиригача Эронга кирувчи сайёҳлар сони 7 миллиондан ошади.
Солиҳий Амирий шунингдек Эрон ўзининг бой маданий мероси, ранг-баранг табиати ва ноёб тарихий обидалари билан дунёдаги энг жозибали сайёҳлик масканларидан биридир.
Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири ҳам Эроннинг 3 та қишлоғи Жаҳон сайёҳлик ташкилоти рўйхатига киритилганини тилга олиб, 2025 йилда Эрон 8 та қишлоқни жорий қилди, улар орасида Ҳасанлу, Фанраж ва Шафиобод муваффақиятли рўйхатга олинган, деб аниқлик киритди.