Эроннинг 3 та қишлоғи Жаҳон сайёҳлик рўйхатига киритилди/ Эроннинг дунёга маданий мурожаати
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98012-Эроннинг_3_та_қишлоғи_Жаҳон_сайёҳлик_рўйхатига_киритилди_Эроннинг_дунёга_маданий_мурожаати
Эроннинг 3 та қишлоғи Жаҳон сайёҳлик ташкилоти рўйхатига киритилганидан кейин, Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири бу ютуқни миллий тафаккурининг юксалиши ва Эрон маданияти ва ўзига хослиги асосидаги тараққиёнинг рўёбга чиқиши белгиси, деб ҳисоблади.
(last modified 2025-10-20T10:58:13+00:00 )
октябр 18, 2025 18:14 Asia/Tashkent
  • Эроннинг 3 та қишлоғи Жаҳон сайёҳлик рўйхатига киритилди/ Эроннинг дунёга маданий мурожаати
    Эроннинг 3 та қишлоғи Жаҳон сайёҳлик рўйхатига киритилди/ Эроннинг дунёга маданий мурожаати

Эроннинг 3 та қишлоғи Жаҳон сайёҳлик ташкилоти рўйхатига киритилганидан кейин, Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири бу ютуқни миллий тафаккурининг юксалиши ва Эрон маданияти ва ўзига хослиги асосидаги тараққиёнинг рўёбга чиқиши белгиси, деб ҳисоблади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сайидризо Солеҳий Амирий   Кирмоннингг Шафиъобод, Қишмнинг Суҳайлий,  ва Мозандароннинг Кандлус номли 3 та қишлоғнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан "дунёнинг энг яхши сайёҳлик қишлоқлари" рўйхтида жаҳон рўйхатига киритилгани муносабати билан билан  қилган мактубида. ушбу тадбир маданий Эроннинг глобал баёноти  бўлиб,  барқарорлик Эрон ўзига хостилигдан келиб чиққанлигини кўрсатади, деб таъкидлади.

Солиҳий Амирий рўйхатга олинган Эрон қишлоқларининг хусусиятларини тушунтириб, деди: Мозандароннинг Кандалус қишлоғида доривор ўсимликлар бренди ва маҳаллий музей орқали маҳаллий билим ва ижодий ривожланиш ўртасидаги боғлиқлик қишлоқ билимларига асосланган иқтисодиётнинг намунасидир. Кирмондаги Шафиъобод  қишлоғи эса экотуризм, сув ўтказгичларини тиклаш, ҳунармандчиликда аёлларнинг ўрни маданий мерос ва ижтимоий имкониятлар ўртасидаги боғлиқлик намунасидир. Қишмнинг Суҳайлий қишлоғи тирикчилик платформасини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш базасига айлантирган балиқчилар эронлик инсоннинг табиатга бўлган масъулиятнинг рамзи ҳисобланади.

Эрон Маданий,мерос вазири бу муваффақиятни "миллий тараққиётда маданиятнинг ролига чуқур ишончи" билан изоҳлади ва деди: олтмиш мингдан ортиқ қишлоққа эга Эрон ўзининг маданий ва ижтимоий меросига таянган ҳолда барқарор туризмга глобал намунага айланиши мумкин бўлган инсоният цивилизациясининг тирик хазинаси ҳисобланади.

3 та Эрон қишлоғининг Жаҳон реестири Эрондан олинган маданий  баёниясидир. Ҳақиқий тараққиёт маданият ичидан келиб чиқиши ва ташқаридан юкланмаганлиги ҳақида дунёга аниқ мурожаат. Бу йўлда давом этар экан, Эрон номи нафақат Жаҳон мероси рўйхати, балки инсониятнинг маданий хотирасида ҳам доимий ўрин эгаллайди. деб қўшимча қилди у.