Япония ўзининг ядросиз тамойилларинини бузиш арафасидами?
-
Япония ўзининг ядросиз тамойилларинини бузиш арафасидами?
Япония бош вазири ўз мамлакатнинг АҚШ ядро қуролига эга бўлишига рухсат бериш бўйича узоқ йиллик тамойиларини қайта кўриб чиқишни кўриб чиқмоқда.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Япония Бош вазири Санаэ Такаичи ўзи раислик қилаётган ҳукмрон Либерал-демократик партия (LDP) доирасида Япониянинг "ядровий қуролга эга бўлмаслик, ишлаб чиқармаслик ва Япон тупроғида жойаштирмаслик" каби учта ядросиз тамойилини қайта кўриб чиқиш имкониятини муҳокама қилишни бошлаш ниятида. Япониянинг ядро сиёсатининг асосий асослари сифатида узоқ вақтдан бери эътироф этилган тамойилар. Манбаларнинг Киёдо Нюсга маълум қилишича, Таакичи икки қисмдан иборат " эгалик ққилмаслик" ва "ишлаб чиқармалик" сиёсатини Япониянинг ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (NPT) доирасидаги мажбуриятларига мувофиқ сақлаб қолиш ниятида. Аммо у жойлаштирмаслик тамойилига қатъий риоя қилиш инқироз даврида АҚШ ядро қуролига эга кемаларнинг Япония портларига киришига тўсқинлик қилиш ва шу тариқа тўхтатувчанликни заифлашишдан хавотирда. Япония Бош вазири ҳам 2024-йилда чоп этилган китобида бу тамойиллар реал эмаслигини таъкидлаган.Ҳозирги Япония ҳукумати хавфсизлик сиёсатини қайта кўриб чиқишдан ташқари ядровий сув ости кемаларидан фойдаланишни ҳам кўриб чиқмоқда. Ўтан ҳафта Мудофаа вазири Шинжиро Коидзуми дастурда Япониянинг хавфсизлик муҳит сезиларли даражада ёмонлашганини айтди ва Япониянинг ўз ўзини ҳимоя қилиш кучлари сув ости кемаларини ядровий ҳаракатлантирувчи воситалар билан жиҳозлашни таклиф қилди.
Агар маъқуланса ва ратификация этилса, бу қаррлар Япониянинг Иккинчи жаҳон урушида кейинги хавфсизлик доктринасида сезиларли ўзгаришлар бўлади. Киёдонга кўра, Япония уруш даврида ядровий ҳужумлар нишонига олинган ягона давлат сифатида узоқ вақтдан бери дунёни ядро қуролидан холи бўлишга чақириб келади ва бу позициядан ҳар қандай чекиниш кучли реакцияларга сабаб бўлиши мумкин. Бу хабарлар Хитой ТИВ-нинг кескин муносабати билан кутиб олинди ва Пекин уларни халқаро ҳамжамият учун " хавфли сигнал" сифатида таърифлади. Япониядаги антиядровий гуруҳлар ҳам кескин қаршилик билдиришди ва Токионинг ядро қуроли ва унинг ўз тупроғида жойлаштирилишига қарши туриш учун маънавий масъулияти борлигини бу масъулият Хиросима ва Нагасаки фодиаларда илдиз отганини таъкидладилар.