апрел 28, 2024 12:27 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғистон мудофаа вазирлари икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар
    Эрон ва Қозоғистон мудофаа вазирлари икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар

Эрон ва Қозоғистон мудофаа вазирлари икки мамлакат ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга урғу бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган  ШҲТга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари йиғииши доирасида  30 йилдан сўнг илк бор ўтказилган Эрон ва Қозоғистон мудофаа вазирларининг учрашувида томонлар икки мамлакатнинг мудофаа соҳасидаги алоқларини кенгайтиришига тайёрлиги ва салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Эрон Ислом республикаси Мудофаа вазири генерал Муҳаммадризо  Қароий Оштиёний бу йиғилишда Эрон ва Қозоғистон  ўртасидаги таълим  ва ҳарбий тиббиёт соҳаларида жорий мудофаа ҳамкорликнинг баъзи жиҳатларини эслатиб, Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги бу ҳамкорликни янада ривожлантиришга чақирди.

Генерал Оштиёний учрашувдаги нутқида Эрон мамлакати Қозоғистон билан икки томонлама мудофаа ҳамкорлигини кенгайтиришга тайёр деб маълум қилди.

Учрашувда Қозоғистон мудофаа вазири генерал Руслан Жаксиликов ҳам Эрон Ислом республикасининг тўлиқ аъзолигидан кейин ШҲТ мудофаа вазирлари йиғпилишида Эрон мудофаа вазирининг илк бор  чиқишини табриклаб Эроннинг ушбу ташкилотда аъзолиги ШҲТ дастурлари ва миссияларини мустаҳкамлаш ва ривожланшига кўмаклашишига умид қилди.

Остонада ўтказилган  ШТҲТга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларининг  21-йиғилиши доирасида Эрон ва Белорус мудофаа вазирлари учрашувида ҳам икки давлат ўртасидаги ҳарбий келишувнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ