апрел 28, 2024 15:35 Asia/Tashkent

Ғазо бўлгаси халқи билан бирдамлик ҳаракати Ню-йоркдаги Колумбия университетида бошланиб, бу мамлакат ва дунёнинг бошқа университетларига ҳам тарқалган АҚШ университетларидаги норозилик намойишлари ортидан бир ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида 15 та университетнинг 600 га яқин талаба ҳисбга олинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,   АҚШнинг Axios сайтига кўра, бир ҳафтадан кўпроқ вақт  ичида АҚШ бўйлаб камида 15 та университетда Фаластин тарафдорлари бўлиб ўтган намойишларда 600 га яқин одам ҳибсга олинган. Намойишлар ҳажми ва интенсивлиги ошиши билан университет  маъмуриятлари талабалик намойишчиларни мисли кўрилмаган усуллар билан бостиришди. Талабалар ўз университетларини сионистик режим билан молиявий алоқага эга бўлган ва Ғазо бўлгасидаги урушни қўллаб-қувватловчи корхоналар билан алоқаларини узишга чақирди.

АҚШдаги Колумбия университети қошидаги талабалар ташкилоти Apartheid Divest ҳам университети кампусида полиция мавжудлигини тўхтатишга ва сионистик режим академияси муассасалари билан алоқларани узишга даъват этмоқда.

Жанубий Каплифорния университетларининг " ўлим йўқ" коалицияси ҳам Фаластинни қўллаб-қувватлаган ва  жазоланган талабалар. ходимлар ва ўқитувчилар учун тўлиқ амнистия қўлашини талаб қилмоқда.

Ҳибсга олинганларнинг аксарияти  университетларга ноқонуний кириш баҳонаси билан амалга оширилган. Фуқаролик ҳуқуқлари ташкилотлари" сўз ва норозилик намойишларини бостириши" ни ноқонуний деб қораламоқда.

Ёрлиқ