Эрон мамлакати сионистик режимнинг Рафаҳга қарши ҳужумини қоралади
Эрон ТИВ матбуот котиби Ғазо бўлгаси жанубидги Рафаҳ шаҳрига қарши босқинчи сионистик режимнинг ҳужумини кескин қоралади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий, ишғолчи сионистик режимнинг Рафаҳ шаҳрига ҳужумини кескин қоралаб, бу босқинчи режимнинг ҳужуми эса урушни тўхтатиш ва Ғазодаги геноцидига чек қўйиш бўйича халқаро саъй -ҳаракатларни мағлуб этиш ҳамда фақат ўз жиноятларининг шахсий ва гуруҳ манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилди деб эълон қилди.
Эрон ТИВ матбуот котиби, минтақада тинчлик ва хавфсизликнинг калити сохта сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ва Ғарбий соҳилдаги мазлум Фаластин халқига қарши урушни зудлик билан ва сўзсиз тўхтатишидир ва барча халқаро ўйинчилар ҳам шу мақсадда сионистик режимга босис ўтказишлари керак деб изоҳлади.
У сўзларининг бошқа қисмида, шубҳасиз, давом этаётган жиноятлар ва хунрезликлар учун жавобгарлик хусусан Рафаҳ шаҳрида болаларни ўлдираётган сионистик режим ва унинг асосий дастакчиси АҚШ зиммасига тушади ва бу жиноятчилар ўз жиноятлари учун жавоб беришлари керак деб таъкидлади.
Эрон мамлакати ҳам яна халқаро қуқуқий ва суд институтларидан сионистик апертеид режиминдан содир этилаётган инсониятга қарши жиноятга нисбатан кураш жараёнини тезлаштиришни ва сионистларни суд столига олиб чиқишни ва жазолашни сўрайди, деб аниқлик киритди Эрон ТИВ матбуот котиби.