май 18, 2024 16:38 Asia/Tashkent
  • Ғарбий Осиёдаги инқирозларнинг илдизини тушунмовчи бўлсангиз, Sayks-Pikotга эътибор беринг
    Ғарбий Осиёдаги инқирозларнинг илдизини тушунмовчи бўлсангиз, Sayks-Pikotга эътибор беринг

Ғарибй Осиёдапги ҳозирги кессинликлар ва инқирозларни чуқурроқ аниқлаш учун 1916-йил 16-май кунида Франция ва Британия ўртасида имзоланган Сайкс-Пикот битимини диққат билан кўриб чиқиш тўғри келади.

Мазкур келишув Ғарбий Осиё келажакига сезиларли таъсир кўрсатди ва минтақадаги кўплаб долзарб муаммоларга ҳам замин яратди. Биринчи жаҳон  уруши даврида ва Усмонийлар империяси парчалаганидан сўнг 3 та асосий мустамликачи даволат- Франция, Британия ва Россия мамлакатлари Усмонийлар ҳудудларини бўлиб олишга қарор қилдилар.

Бу бўлиниш эса уларнинг мустамликачилик манфаатларидан келиб чиқиб амалга оширилди ва минтақанинг географик, маданий ва этник воқелигига асосланмаган. Британиялик Марк Сайкес ва франциялик  Франсуа Жорж Пико ушбу бўлиб олишларнинг аниқ "меъморлари ва лойиҳачиларидан" эдилар ва бу шартноманинг номи ҳам уларнинг номидан олинган. Ушбу бўлиниш минтақада нафақат сиёсий ва ижтимий беқарорликни келтириб чиқарди, балки диний ихтилофларни ҳам кучайтирди. Фаластин, Иордания, Ироқнинг жануби, Сурия ва Ливаннинг бир қисми каби ҳудудлар бевосита Британия ва Франциянинг назорати остига олинди. Мазкур сунъий  бўлинишлар кейинги ўн йилликларда кўплаб урушлар ва тўқнашувлар учун асос бўлди.

Фаластин Миллий мудофаа гуруҳи Бош котиби Меҳди Шакибоий ҳам Сайкес -Пикот келишуви сионистик режимнинг минтақада ўрнатилиши учун биринчи қадам бўлганига ишонади. Бу мутахассисга кўра, Британиянинг Исроил режимини ташкил этишдан мақсад  Ғарбий Осиё ва Фаластиннинг нефт захираларидан фойдаланиш эди. Бу мақсад 1917- йил 2- ноябрда Балфур  декларацияси шаклида кучга кирди. 1920 йилдан 1948 йилгача Британия яҳудийларининг Фаластинга кўчиши учун замин яратиб Фаластиндаги яҳудийлар сонини кескин оширди. 1917 йилда яҳудийлар Фаластин аҳолисининг 6 фоизини ташкил қиларди, аммо 1948 йилда Исроил режими ўз мавжудлигини эълон қилганида яҳудийлар сони  600 мингга етди ва 800 мингга яқин фаластинликлар ҳам кўчирилди.

2016-йилда,  Фаластин ўз баёнотларида Бритаиняни барча фожиалар учун жавоб  сифатида эълон қилди ва Британия ҳукуматидан ўзининг ҳатти-ҳаракати учун кечирим сўрашини сўради. Аммо ўша пайтда Британия Бош вазири Тереза Мей бу сўровга жавобан Британия ҳукумати Балфур декларацияси билан фахрланиши билдирди.

Ёрлиқ