Эрон президенти: "Накбат" куни инсоният тарихидаги энг аламали фожиалардан биридир
-
Эрон президенти: \\\"Накбат\\\" куни инсоният тарихидаги энг аламали фожиалардан биридир
Эрон президенти Иброҳим Раисий "Накбат" яъни фаластинликларни ўз сарзаминлариан чиқариб юбориш аламали куни муносабатида йўллаган мурожаатида " Накбат" куни инсоинят тарихидаги энг оғриқли фожиалардан бирини эсга келтиради деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, бундан роса 75 йил муқаддам 1948-йил 15-май куни сионистик режим жиноий гуруҳлари ва ташкилотлари Фаластин халқига қарши шафқатсиз жиноят содир этиб уларнинг ерларини босиб олди. Бу жиноятлар бугунги кунда "Накбат" куни сифатида танилган.
Эрон президенти " Накбат " куни муносабатидаги мурожаатида, сионистик режим ушбу сана яъни ҳақли равишда номланган " Накбат куни"дан бошлаб, миллионлаб фаластинликларни бошпанасиз қолиши, чиқариб юборилиши, мақсадли шаҳид этилиши уларнинг уйлари, фермер хўжаликлара ва бизнесларини нобуд ва варон бўлишида сабабчи бўлиб халқаро ҳуқуқнинг энг асосий тамойилларини бузиб келмоқда деб эълон қилди.
Эрон президенти Иброҳим Раисий ўз мурожаатида сионист апартеид режимини Фаластин халқи ва минтақа халқларига қарши жиноят содир қилаётганини қоралаб, масъул халқаро институтлар ва ташкилотларни сионистик режим жиноятарини тўхтатиши ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун зарурий ҳаракати қилишини таъкидла, ,ишғол қилинган ерлар йўналишида Фаластин халқининг қонуний қаршилиги ва ҳуқуқини ҳимоя қмлиниши ҳамда Қуддуси шариф пойтахтлигида Фаластиннинг тарихий сарзаминларда мустақил ва ягона ҳукуматни ташкил этишни таъкидлади.
Эрон Ислом Республикаси президенти шунингдек бу режимнинг Ғарб тарафдорлари хусусан АҚШ ҳукумати унинг жиноятларга шерик эканлигини эслатиб ўтди.
Иброҳим Раисий ўз сўзларида Ғазо аҳолиси 18 йилдан ортиқ вақт ичида дунёда энг катта табиий қамоқхонада катта гуманитар инқироз вазиятида қамал остида қолаётганини маълум қилди.