Сионистик режим ташкил этилганидан бери, Фаластин аҳолиси статистикасига бир назар
Фаластин Марказий Бюроси 1948 йилги Накбатдан бери Фаластиндаги ва унинг ташқарисидаги фаластинликлар сонини тахминан 10 баробар кўпайганини эълон қилди.
Накбат тушунчаси фаластинликлар ва жамоатчилик фикрдаги иккита жуда ёмон хотирани эсатади. Биринчиси 1948-йилда сиоинстик режимнинг ташкил топилиши, иккинчидан ўша пайтда 800 мингдан ортиқ фаластинликларнинг ўз ватанларидан чиқариб юборилгани.
Фаластин Марказий Статистика бюроси 1948 йилги Накбат кунидан бери Фаластин ва ундан ташқаридаги фаластинилклар сони қкарийб 10 арар кўпайганини эълон қилди. Бюро ўз баёнотида қуйидагича эълон қилдии:
1948-йилда бир миллионга яқин фаластинлик ва 1967- йил июнь урушидан кейин 200 мингдан ортиқ фаластинлик кўчирилганига қарамай, 2023 йил охирида дунёдаги жами фаластинликлар сони 14, 63 миллионга етди. Мазкур статистика маълумотларга асосан, Фаластинда 5,55 миллион киши, 1948 йиода босиб олинган ҳудудларда эса 1,75 миллионга яна фаластинлик истиқомат қилади. Араб давлатларида яшовчи фаластинликлар сони эса 6,56 миллион, бошқа хорижий мамлакатларда эса 772 мингга яқин фаластинлик яшайди.
Статистик маълумотларда келтирилишча, шунинг учун Фаластинда фаластинликлар сони қарйиб 7,3 миллион кишига етди. Айни пайтда яҳудийлар сони 2023 йилга келиб 7,2 миллион кишини ташкил қилди яъни фаластинликлар сони Фаластиндаги яҳудийлар сонидан кўп. Баёнотда сиинстик режим билан 76 йиллик урушда фаластинлик шаҳидлар сонига ҳам ишора қилинган. 1948-йилги Накбат кунидан бери Фаластин халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун сионистлар томонидан 134 мингдан ортиқ одм шаҳид қилинди.