феврал 01, 2024 12:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби Саудия Арабистони ва Кувайтнинг \
    Эрон ТИВ матбуот котиби Саудия Арабистони ва Кувайтнинг \"Ораш\" майдони ҳақидаги баёнотига аксиламал кўрсатди

Эрон ТИВ матбуотт котиби Носир Канъоний Саудия Арабистони ва Кувайтнинг баёнотига жавобан, Эрон Ислом республикаси "Ораш" конлари бўйича келишувга конструктив ҳамкорлик ва ўзаро алоқалар муҳитида ҳамда икки давлат манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда эришиш мумкинлигини таъкидламоқда деб айтди.

ИРНА  ахборот агентлигиниг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Саудия Арабистони ва Қувайтннинг  Кувайт амирининг Риёзга сафари якунлари бўйича эълон қилган қўшма баёнотига жавобан, кўп марта айтилганидек, Эрон мамлакати Кувайт билан Ораш майдонида қўшма углеводород ресусрлардан фойдаланиш ҳамда денгиз чегараларини делимитиция қилиш бўйича аввлаги музокаралар натижалари доирасида Кувайт билан икки томонлама музокараларни давом этттиршга тайёрдир ва бу масала ўтан йилнинг март ойида Теҳронда бўлиб ўтган музокараларнинг сўнгги босқичида ҳам таъкидланганди деб эълон қилди.

Носир Канъоний Чофий шунингдек Эрон Ислом ҳукуматида яхши қўшничилик тамойили ва қўшнилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш сиёсати муҳимлигини таъкидлаб, Эрон Ислом республикаси бу иш бўйича келишувга конструктив ҳамкорлик ва ўзаро алоқалар муҳитида ҳамда икки мамлакат манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда эришиш мумкинлигини таъкидлайди деб қўшимча қилди.

Турли баёнотлар ва ОАВларда бир томонлама даъволар қилиш умумий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда масалани бошқариш ва илгари суриш учун тўғри шароит яратмайди деб изоҳлади, Канъоний.

Эрон ТИВ матбуот котиби сўзлари сўнгида Эрон Ислом республикаси ўзаро келишувга эришиш мақсадида техник музокараларни дўстона давом эттиришга тайёрлигини ҳам таъкидлади.

Ёрлиқ