апрел 22, 2024 13:46 Asia/Tashkent
  • Эрон: Ғазода оммавий қабрлар топилгани геноциднинг яққол намунасидир
    Эрон: Ғазода оммавий қабрлар топилгани геноциднинг яққол намунасидир

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Ғазодаги Носир касалхонасида юзлаб беморлар, ярадорлар ва тиббиёт ходимларининг оммавий қабрларини топилганига кўрсатган реакциясида сионистик режимнинг Ғазода содир этган жиноятлари геноциднинг яққол намунасидир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом Респубилкаси ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний Ғазо секторидаги Носир касалхонаси яқинида оммавий қабрлар топилганига билдирган муносабатида,  халқаро гуманитар ҳуқуқнинг айниқса 1949 йилги Женева конвенсияларини шифохона ва тиббиёт марказларини қўллаб қувватлашни таъкидлар экан, юқорида тилга олинган жиноятни содир этиш сионистик режимнинг  жавобгарлиги ва унинг сионист жиноятларининг жавобгарлигини белгилашдан ташқари бу қонхўр режимни қўллаб-қуввтлаган ҳукуматлар учун халқаро жавобгарликни келтириб чиқаради деб эълон қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, сионистик режим томонидан Ғазо сектори аҳолисига нисбатан такрор -такрор уюшган ва кенг кўламли жиноятлар геноцид ва уруш жиноятларининг ёрқин намунаси ҳисобланади ва юқорида айтилган жиноятни содир этилганларни жазосиз қолишига қарши курашиш эса халқаро ҳамжамиятнинг зиммасидадир деб қўшимча қилди

Носир Канъоний шунингдек Эрон Ислом республикаси бу даҳшатли фожиани кескин қоралаб,  БМТ Бош котибидан, ушбу ташкилот Хавфсизлик Кенгашининг даврий раиси ва барча мамлакатлар ва халқаро ҳамжамиятнинг масъул аъзоларини бу жиноятни қоралашдан ташқари миллий, минтақавий ва халқаро имкоинятларидан фойдаланиб, ушбу жиноятни содир этган томонни жиноий жавобгарликка тортиши ва унинг айбдорларнии жазолашга чақиради деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторидаги Фаластинга ёрдам ва қутқарув гуруҳи Хон Юнисдаги Носир тиббиёт мажмуасидаги  оммавий қабрданн 50 нафар шаҳиднинг жасади топилганини эълон қилди.

Ёрлиқ