май 02, 2024 14:29 Asia/Tashkent

Бугунгача сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасидаги геноцидга қарши норозилик билдирган 1300 АҚШлик талабалар бу мамлакат полиция кучлари томонидан ҳибсга олинди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Нью-йорк полицияси АҚШнинг Колумбия университетининг  "Ҳиндистон" залида намойиш ўтказган талабаларни шафқатсизларча бостириб ўнгаб нафар талабаларни қўлга олди. Қўпол муносабат ва репрессив ҳаракптлар ортидан талабалардан бири ҳушидан кетди ва унга ҳато даволаш имконяти берилмади.

"Фаластин Ал-явм"  Телеграмм канали ҳам АҚШлик талабаларни қамоқхона автобусларига ўказиш пайтида суратини нашр этди. Унда АҚШнинг Колумбия университети ичида Фаластинни қўлаб-қувватлаш учун ўтказилган  ўттиришни тўхатиб, қўлга олинган талабани озод қилиш учун шиорлар айтилганини кўриш мумкин.

Нью-йрк пост ахборот агентлиги ҳам  Нью-йорк шаҳрила АҚШли талабани ҳибсга олингани ҳақидаги расмли хабарини чоп этди. Бу талаба қиз эса занжир ва елим ёрдамида Нью-йрк университети муҳандислик мактаби олдида скамейкага ўзини занжирбанд қилганди. Нью-йорк полицияси бу талаба занжирларини кесиши билан уни ҳибсга олди.

АҚШнинг Нью-йорк шаҳридаги Колумбия университети талабалари  Фаластинни қўллаб қувватлаб,  сионист геноцидчи режимнинг жиноятларини қоралаш мақсадида бошлаган намойишлари, АҚШ расмийлари ва полицияси томонидан босим ва репрессияга дуч келган бўлса-да, аммо аввалда мамлакатнинг бошқа университетларига жумладан Нью-йорк, Гарвард, Техас ва Жанубий Калифорнияга тарқалди  ва кейин норозилик тўлқини бошқа Ғарб мамлакатлари яъни Франция, Германия, Канада , Британия ва  Австралия университетларигача етиб борди.

Ёрлиқ