май 02, 2024 16:39 Asia/Tashkent
  • АҚШда Фаластин тарафдори талабаларга нисбатан босимлар кучайган
    АҚШда Фаластин тарафдори талабаларга нисбатан босимлар кучайган

АҚШлик талабаларнинг Ғазо бўлгасидаги сионистик режимнинг жиноий ҳаракатларига қарши намойишларининг давом этиши ҳамда фаластинликларни қўллаб-қувватлаши билан бу давлат полицияси уларга қарши репрессив вап босисларни янада кенгайтирди.

АҚШлик талабалар норозилик намойишларнинг ўзаги ва маркази бўлган Нью-йоркдаги Колумбия университети маъмурлари билан Фаластин тарафдори намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар авж олди. Куни кеча ҳам Ҳамилтон биносини эшаллаб олингач университет маъмурияти кампусга киришни чеклади. Фаластин тарафдори талабалар бир неча ой олин оила аъзолари билан бирга сионистик режим армияси томонидан ўлдирилган  Ҳандез Ражаб хотирасида Колумбия университетининг  Ҳамилтон Ҳол номини Ҳандс Ҳолга ўзгартиришди.Университет расмийлари ушбу акцияда қатнашган талабалар ўқишдан четлатилади деб эълон қилишди. Мазкур университет президенти унивверситетда зобитланинг бўлиши сўраганди. Бу ҳақда Колумбия университети таълим кенгаши ҳам қуролли полициянинг университетларимзнинг шахсий ҳаётига кириши талабалар ва ичкарисидаги барчани хавф остига қўйди. Бизни бу ҳолатга  келган ҳалокатли слиплар учун университет мутассаддилари жавобгардир деб ҳисоблаймиз .

Муҳим нуқта эса шудирки, АҚШ ҳукумати даражасида АҚШлик талабаларнинг қарама-қаршиликлар ва тазйиқлари кучайган бир пайтда, Фаластин тарафдори талабалар ҳаракати билан шуғулланиш талаблари ҳам ошиб борди. Улар орасида АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг 21 нафар демократ вакили душанба куни Нью-йоркдаги Колумбия университети Васийлар кенгашига йўллаган мактубида университет қатъий ҳаракат қилиши, намойишчилар лагерларини тарқатиб юбориш ва барча талабаларнинг хавфсизлигини таъминлаш вақти келди деб ёзди. Сенатдаги кўпчилик етакчиси Чак Шумер ҳам Колумбия университетитда Ҳамилтон Ҳолни эгаллаб турган пайтда Интифада байроғини очиб юборган намойишчиларни қоралади ва Фаластин тарафдори намойишчиларни қаттиқ  танқид қилди.

АҚШ Вакиллар палатасининг демократ аъзоси Жамол Боуман олдида кампусни ҳарбийлаштириш ва юзлаб талабаларни ҳибсга олиш бевосита таълимлининг ролига зид келади. Таълим муассасалари  танқидий фикрлаш қобилиятларини ҳимоя қилиш учун майдон бўлиши керак. Мен Колумбия университети маъмуриятидан ушбу хавфли кескинликни кўпроқ йўқотишларга олиб келишидан олдин тўхтатишни сўрайман деб таъкидлади..

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ҳужуми АҚШда 2020- йилги ирқчиликка қарши норозилик намойишлардан бери талаба норозиликларнинг  энг катта тўлқинини келтириб чиқарди. Намойишчиларга талабалардан ташқари биринчи марта университет пофессор-ўқитувчилар ҳам ҳамроҳлик қилмоқда. АҚШда талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўтказаётан норозиликларни бу мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий тизимдаги янги ҳодиса сифатида баҳолаш мумкин. Фаластин тарафдори талабалар, жумладан сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги  ҳаракатларига қарши яҳудий талабалар сиоинстик режимни танқид қилгани  ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлагани учун улар ноҳақ атисемитист сифатида таништирилганини айтишмоқда. Вашингтон ҳукумати антисемитизмни  даъво қилган  ва фаластинликларни қўллаб-қувватлаганларга нисбатан энг қаттиқ чораларни кўрмоқда. Шу туфайли айтиш мумкинки намойишчилар ўз идеаллари учун ўз келажагини қурбон қилишмоқда.

Фаластин тарафдори АҚШлик талабалар намойиши

 

АҚШда талабалар норозиликлари жуда муҳим бир мавзудир. Бу мамлакат университетларида фаластинликларни қўллаб-қувватлаш ва сионистик режимнинг жиноий ҳаракатларига қарши бўлган кенг кўалмли ва мисли кўрилмаган норозилик намойишлар АҚШнинг ёш авлодининг Фаластин масаласига муносабати тубдан ва муҳим ўзгарганини кўрсатмоқда. Бу савол аввалгидан кўра ккўпроқ кўтарилмоқда: Нега ёш авлод аниқроғи  “Z авлоди” оталаридан фарқли улароқ, Фаластинни қўллаб- қувватламоқда ва сионистик режимга хайрихох эмаслар? АҚШдаги сионистик лоббиларига яқин расмийлар ва муассасалар Тел-авив режими билан биргаликда талабалар  намойишлари  ва норозиилкларини  АҚШнинг янги  авлодининг алдови ва ўқиши натижаси эканлигига ҳисоблашга уриниб хавфсизлик кучларидан қаршилик тарафдорлари билан муомала қилишни талаб этмиоқда. Медиа империяси ҳам бутунлай сиоинстик режим жиноятларини цензура қилиш ва Исроил режимини мазлум сифатида кўрсатишга уринмоқда.

Аммо биринчи марта сиёсий мавзу бундай миқёсда талабалар ҳаракати бўлиб қолмоқда  ва бу АҚШ жамияти элитаси ОАВларинг кенг тарқалган цензурасига қарамасдан муҳим мурожаат юбраётганини англатади. Нима учун Исроилга буначалик молиявий ёрдам бериш керак?" деган савол АҚШда авлод алмашинуви билан мамлакат жамоатчилигида жуда кенг тарқалмоқда ва ижтимоий қабул қилиш даражаси ҳам жуда юқори бўлмоқда. АҚШ талабаларининг норозиликлари бу баёнотни янада кучайтирди. Мамлакат Колумбия университетининг Apartheid Divest гуруҳи -талабалар гуруҳчалари коалицияси  сионистик режим билан бизнес юритувчи бир нечта қурол ишлаб чиқарувчилар ва технология компаинялари берилган пулларни қайтаришини талаб қилди. Гуруҳнинг таъкидлашича, бу команиялар " Исроилнинг апартеид, геноцид ва Фаластиндаги ҳарбий ишғолидан фойда олади." 

Иккинчи  масала, АҚШ жамиятнинг энг нуфузли қисми, яъни талабаларнинг овози дунёга янгради ва АҚШда сионистик режимни кўпроқ -қўллаб-қувватлаш учун кучли ички қаршилик аниқланди. Бу масала эса Фаластин қаршилик  гуруҳлари иродасини мустаҳкамлайди ва қаршилик жабхасини кучайтиради. Шак -шубҳасиз АҚШда талабалар  норозилик намойишларининг давом этиши Жо Байден ҳукуматининг Исроил режимини қўллаб-қувватлашни камайтириш ёки шартлаштириш ҳамдаАҚШда Фаластин масаласига бўлган муносабатни босқима-босқич ўзгартира олишга самрали рол ўйнайди.

Ёрлиқ