АҚШлик талабаларнинг Фаластинни қўллаб- қувватлаш намойишлари ҳақидаги 6 нуқта
(last modified Sun, 28 Apr 2024 09:14:00 GMT )
апрел 28, 2024 14:14 Asia/Tashkent
  • АҚШлик талабаларнинг Фаластинни қўллаб- қувватлаш намойишлари ҳақидаги 6 нуқта
    АҚШлик талабаларнинг Фаластинни қўллаб- қувватлаш намойишлари ҳақидаги 6 нуқта

Сўнгги кунлрада АҚШ университетлари талабалари Ғазода сионистларнинг геноцидига қарши талабалар норозилик намойишларига саҳна бўлмоқда. АҚШлик талабалар, уларга қарши қилинган таҳдидларга хусусан тўхтатиб туриш, ҳибсга олиш ва ўқиш ва иш имкониятларидан маҳрум бўлишига қарамай норозилик намойишларни давом эттиришмоқда.

АҚШда Фаластинни қўллаб-қувватловчи талабалар митинглари  Нью-йорк штатидаги Колумбия университетида бошланди ва энди 32 та бошқа йирик ва муҳим АҚШ университетларига ҳам тарқалган.

АҚШ университетлари йиғилишларида хусусан Колумбия университетарида керак бўлган муҳим нуқта айнан шу университет талабаларини АҚШинг ўрта синфи вакиллари эмаслигидир. Бу талабалар кўпинча АҚШлик сенаторлар, бойлар ва АҚШ олий жамиятининг фарзандларидир. Оилалари АҚШдан кучли сиоинст лобилар билан боғланган ва АҚШ сиёсатида қолиш учун улар томонидан қўллаб қувватланган шахслар албатта.

АҚШлик сенаторлар сионистларга  қарши норозилик билдираётган талабаларни  Исроилга қарши оломон деб атаган ва улар АҚШ ҳукумати  улари билан шуғулланиши ва имкон қадар тезроқ университетларга тинчлик ва тартибни қайтаришини исташади.

 Шу боис норозилик ўтказаётган талабаларни ўқишдан четлатиш ва ёки ҳибсга олиш билан таҳдид қилишади. Қолаверса бадавлат яҳудий тадбиркорлар, агар Фаластин тарафдорлари намойишчилар бостирилмаса, университетларни молиялаштиришни қисқартириш билан таҳдид қилишмоқда.

АҚШлик талабалар

 

Қуйида эса АҚШ университетларда Фаластин тарафдорларининг намойишлари ҳақида 6 нуқтага ишора қиламиз! 

1.  Ёш АҚШликлар ўртасида огоҳликни ошириш 

Ёш АҚШликлар гглобал инқироз ва муаммолардан қари АҚШликларга қараганда анча хабардор.

Қора танлиларнинг ҳаёти муҳим, иқлим ўзгариши ва қурол хавфсизлиги кампаниялари каби жамоавий ҳаракатлар даврида ўсган   Z авлод талабалари, ҳозир Фаластин озодлигини қўллаб-қувватловчи кенг коалициялар тузишмоқда. Айни шу масала АҚШ давлат арбоблари учун шундай муаммоларга айландики, улар янги қонунлар қабул қилиш ва талабаларни бостириш ва ҳибсга олиш орқали унинг давом этиши ва кенгайишига йўл қўймасликка ҳаракат қилишмоқда.

2.  Қаттиқ репрессия ва босим 

Ўнлаб йиллар давомида сионистлар фаластинликларни ҳеч қандай сабабсиз қирғин қилиб келади, аммо Ғазо бўлгаси уруши сионистларнинг мисли кўрилмаган шафқатсизилигини кўрсатди. Болалар ва кичкинтойларнинг кийган жасадлари, зори ва тавало қилаётан оналар, озиқ -овқат ёрдамини кутаётганларни сионистлар томонидан шаҳид қилинган тасвирлари бутун дунёдаги одамларнинг ҳис-туйғулари ва ғазабаини уйғотди.

 Ҳуқуқ фаоллари " геноцид" сифатида атайдиган урушни тўхтатиш учун фарёдлар АҚШ университетлари талабаларини сионистик режимга қарши сафарбар қилди аммо  университетлар маъмурияти ҳозир талабаларни қаттиқ босмоқда. Улар полициядан талабаларни ҳибсга олишни сўраган ва ўнлаб талабаларни ҳам университетдан чиқариб юборган.

3.Илмий ҳайъатлар аъзоларини талабаларга қўшилиши

Талабаларни ўқишни тўхтатиш қарори тескари натижа берган, зероки АҚШ университетларининг юзлаб профессор-ўқитувичлар  " биз талабалар ўқишини  тўхтатмаймиз" деган банерларни ушлаб ишлашни тўхтатмоқда. Ўтган ҳафта АҚШ университет прфессоорлари  ассоциацияси талабаларнинг ўқишни тўхтатиб туриши ва ҳибсга олинишини қоралаган баёнот  билан чиқди. Мазкур баёнтода биз президент ва ҳукуматга бўлган ишончимизни  йўқотдик ва биз университетни қайтариб олишга мажбурмиз деб таъкидладилар.

 

АҚШлик талабалар

 

4. Сиёсатчилар  сионистлар тарафида

АҚШ президенти Жо Байден ва бошқа АҚШ расмийлари сионистларнинг тарафдорлари ҳисобланади.  Фаластинликларга қарши шафқатсиз сионистик режим урушини тўхтатиш учун ҳеч қандай чора кўрмагани сабаб таҳдидларга учраган Жо Байден, ўз баёнотида,  антисемитизмнинг кучайиши ҳақида огоҳлантирди. Оқ уй Ғазо сеторида қамалда қолган 2,3 миллион фаластинликларга ёрдам сўраган норозилик билдираётган талабаларнинг хавотирларини эътиборсиз қолдириб  университетларда антисемитизм борлигини даъво қилди.

5. сиоинст лобистларининг фаолияти давом этмоқда 

Бир гуруҳ сионизм тарафдорлари бўлганлар университетлар шаҳарчаисга бориб " Исроил учун ғалаба" деган шиорлар айтишган. Бу кичик гуруҳ шунингдек  сионистлар армиясининг бўлинмаси бўлган кофирлар бригадаси байроғини ҳам кўтармоқда. Ғалати ҳаракатида  сионистик режим тарафдорлари бўлган  Shirion Kollektivi   гуруҳи ҳам кифа  кийишга ва АҚШ университетларида талабалар норозилик намойишларга  таъсир кўрсатишга тайёр бўлган одамларга ҳатто пул таклиф қилди.

АҚШда талабалар намойишлари

 

6. Университетлардан талаблар 

АҚШ университетларида намойишчилар ўз шартларини аниқ ифодаган. Талабалар сионистик режимнинг ҳарбий жиноятларига шерик деб  университет маъмурларини жавобгарликка тортишни сўрамоқда.

Чунки бу маъмурлар урушни қўллб-қувватловчи компанияларга университет сармояларини тўхатмаган. Талабалар шунингдек ўз университетларининг босиб олинган ҳудудладаги сионист муассасалар билан тузган келишувларни бекор қилишни исташмоқда.