май 02, 2024 15:14 Asia/Tashkent
  • Колумбия мамлакати сионистик режим билан алоқаларини бутунлай тўхтатади
    Колумбия мамлакати сионистик режим билан алоқаларини бутунлай тўхтатади

Колумбия мамлакати президенти бу давлат сионистик режим билан дипломатик алоқаларини бутунлай тўхтатишини маълум қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Колумбия президенти кечаги нутқида бу давлатнинг сионистик режимнинг  билан дипломатик алоқаларин Ғазодаги геноцидчи сиоинстик режим жиноятлари туфайли бутунлай узилишини эълон қилди.

Колумбия президенти Густав Петро ўз сўзларида сионистик режим ва бу режим бош вазири Биняммн Нетаняҳу Ғазода жиноятлар ва геноцид содир этганини қўшимча қилди.

Колумбия президенти бундан олдин сионистик режим билан алоқаларни узиш билан таҳдид қилганди. 

Эслатиб ўтамиз 2023-йил 7-октябрдан бери сионистик режим армиясининг Ғазога уюштирган ҳужумларида  34 минг 500 дан ортиқ киши шаҳид бўлди ва ўн минглаб инсонлар жароҳатланди.

Ҳужумларни тўхтатиш ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича минтақавий ва халқаро талабларга қарамай. сиоинстик режим илгаригидек ҳужумларни давом эттирмоқда.

Ёрлиқ