Италия мамлакати Эфиопияга мустамлика товонини тўлашни бошлайдими? Қотилликлар унутилмаслиги керак
1937-йил 19-феврал кунида Италия армияси Адис-Абебада 3 кунлик оммавий қирғинларни бошлади ва натижада 20 мингга яқин эфиоплялик ҳалок бўлди.
Ушбу жиноятлар нафақат ўз даврида балки иккинчи жаҳон урушидан кейинги йиларда ҳам унутилди. Эфиопия мамлакати италиялик ҳарбий жиноятчиларини жавобгарликка тортишга ҳаракат қилди, аммо бу ҳаракатлар Совуқ уруш шароитлари ва Иттифоқчиларнинг Италияни қўллаб-қувватлаши сабабли муваффақиятсизликка учради. Кўпгина италиялик ҳарбий жиноятчилар Эфиопиядаги қилмишлари учун ҳеч қачон судланмаган ва ҳатто миллий қаҳрамонлар сифатида эсланган.
Лекин сўнгги йилларда " қоратанлиларнинг ҳаёти муҳим" ва " Родос қулаши керак" , каби ижтимоий ва сиёсий ҳаракатлар туфайли, Франция ва Белгияга ўхшаган Европа мамлакатларида мустамликачилик мероси ва ундан кейинги масъулияти ҳақида баҳслар бошланди. Италияда ҳам ўзгаришлар бошланди. 2022 йил октябр ойида Рим шаҳар кенгаши мустамлика жойларнинг номларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Бу қарор Екатит 12-19 тармоғининг саъй-ҳаракатлари натижасида қабул қилинди. Унинг мақсади билимларни тарғиб қилиш ва италиян мустамликачилиги ва унинг мероси ҳақида танқидий муносабатларни рағбатлантириш эди.
Шу тариқа италияликлар аста-секин 19 феврал куни ўзларининг ачиқ тарихини ва унинг угунги кунга таъсирини эслашни бошлашлари мумкин. Бу эслатма мустамликачилар томонидан мустамликачиликдан зарар кўрган халқларга товон тўлаш йўлидаги муҳим қдам бўлишининг эҳтимол бор.