Сионистик режим қандай қилиб, фаластинликларни тирик қалқон сифатида ишлатмоқда?
АҚШнинг New York Times газетаси мақоласида, Исроил режими Ғазодаги Фаластин бино ва иншоотларига ҳужумларида тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланади деб ёзди.
АҚШ ОАВлари фаластинликлар ва сионистик режим жангаларининг исмини ошкор қилмасликни сўраганини келтириб сионистик режимнинг бу ғайриинсоний ечимидан фойдаланишнинг ҳақиқий кўлами ҳозирча маълум эмас, аммо далиллар шуни кўрсатдики, Ғазо бўлгасидаги сионистик режим жангарилари камида 11 отряд бу жиноятни содир этган ва кўп ҳолларда сионистик режим хавфсизлик кучлари улар билан бирга бўлган деб маълум қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бир неча сионист жангарилари Нью-йорк таймс газетасига берган интервьюсида бу усуллар сионистс армиясида кенг тарқаланганинин тан олишди. Уларга кўра разветка идоралари ва бу режимнинг юқори мартабали қўмондонлари ҳам бу ғайриинсоний жиноятдан хабрдор. Британиянинг Бристол университети профессори Lourens Xeyl Kautorn ҳам қуйидагича фикр билдиради: фаластинлик маҳбусларни хавфли жойарни ўрганишга мажбурлаш, улар ҳарбий ва ёки фуқаро бўлишидан қатъий назар, ноқонуний ҳисобланади.
Таймс ҳисоботида келтирилишча, тинч маҳбуслардан фойдаланиш хавфли разветка миссияларида фойдаланиш тарихида унчалик кўп бўлмаган ҳаракатдир. Аммо АҚШ Ветнам урушида шунга ўхшаш нарсани қилган эди. Бу ҳаркакат ҳарбий жиноят сифатида ҳисобланади.
Аввалроқ Ал-Жазира телеканали ҳам сионистик режим ҳарбийлари фаластинлик асирларни қўллари боғлаган ҳолда. ҲАМОС туннеларига киришга мажбур қилишмоқдда, шунда агар минналаштирилган бўлса, худди фаластинликлар қурбон бўлишади деб хабар қилганди.