май 19, 2024 17:30 Asia/Tashkent
  • Покистон ҳукумати Қирғизистондаги покистонлик талабалар аҳволидан хавотир билдирди
    Покистон ҳукумати Қирғизистондаги покистонлик талабалар аҳволидан хавотир билдирди

Бишкекда покистонлик талабаларга нисбатан зўравонлик содир этилгани ҳақидаги хабарлар ортидан Покистон Бош вазири хавотир билдириб мавжуд вазиятга зудлик билан эътибор қаратишни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз бу шиддатли можароларга 14-майга ўтар кечаси Қирғизистон шимолидаги Чуй вилоятиниг Илмуддин тумани маҳаллий бозори яқинидаги меҳмонхона ҳовлисида содир бўлган муштлашув сабаб бўлди. Баъзи хабарларга биноан, муштлашув содир этганлар хорижликлар эҳтимол Миср ва а Покистон фуқаролари бўлган ва улар  бир неча маҳаллий аҳолини калтаклаган.

Қирғизистон пойтахти-Бишкек шаҳридаги ётоқхоналаридан бирида хорижликлар иштирокида гуруҳ низоси юз берганидан кейин полиция 3 нафар чет эл фуқароларини қўлга олди ва безорийлик моддасиси билан иш қўзғатгди Бу ҳибслар маҳаллий аҳолини қониқтирмай улар норозилик  билдириб йўлни тўсиб қўйишди.

Покистон Бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шарифнинг жамоатчилик билан алоқалари бўлими Бишек шаҳридаги покистонлик талабалар ҳолатидан чуқур хавотир билдириб, Покистоннинг Қирғизистондаги элчисидан талабалар хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришни сўради.

Покистон ТИВ-и ҳам Қирғизистон эчихонасининг муваққат ишлар вакилини чақриб, Бишкек шаҳрида ўша давлат талабаларига қарши  воқеаларга норозилик билдирди ва сўнгги зўравонликлардан хавотирда эканлигини маълум қилиб, Қирғизистондан Пркистон фуқаролари хавфсизлигини кафолатлашини сўради.

Ёрлиқ