Эрон АҚШ томонидан Фаластиннинг БМТга аъзолик резолюциясига вето қўилганини қоралади
Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШнинг Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзолик резолюциясига вето қўйганини қоралади.
Куни кеча БМТ Хавфсизлик Кенгаши Фаластинни бу ташкилотга тўлақонли аъзолигига қабул қилиш резолюцяисини овозга қўйди. БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 12 таси резолюцияни ёқлаб овоз берди, аммо Швецария ва Британия бетараф қолди. АҚШ бу резолюцияга қарши овоз берди ва уни вето қилган ягона аъзо бўлди.
Хавфсизлик Кенгашда резолюцияни тасдиқлаш учун унинг 5 аъзоси, яъни АҚШ, Британия,Россия , Франция ва Хитойнинг қаршилигисиз ёки вето қўймасдан камида тўққизта ижобий овоз бериши керак.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний ўз сўзларида АҚШнинг бу ҳаракати бу мамлакат ташқи сиёсатининг икикюзламчилик характерини ва Оқ уй позицияининг яккаланиб қолганлигини халқаро ҳамжамият олдида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ фош қилди деб таъкидлади.
АҚШ ҳукуматини сионистик режимни сиёсий, иқтисодий, ҳарибй, ҳуқуқий ва халқаро соҳаларда АҚШликлар ҳисобига ҳамда сўнгги 70 йилликда минтақавий ва халқаро тинлик ва хавфизликни қурбон қилиш эвазига чексисз ҳимоя қилиши нафақат функциясини йўқотган балки АҚШ бошқарув органини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ обрусизлантирди ва Вашингтонни дунё ҳамжамиятда бетараф актёр ва масъулятли фаол эмаслигини исболади деб эълон қилди Эрон ТИВ мабуот котиби.
Фаластин халқининг дарёдан денгизгача бўлган бутун тарихий заминида пойтахти Қудси шариф бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишга бўлган қонуний ва инкор этиб бўлмайдиган ҳуқуқини яна бир бор таъкидлаган Канъоний, сўзларининг бошқа қисмида Эрон чидамли ва қаҳрамон Фаластин халқининг охир оқибат душманлар айниқса сохтта , апартеид ва жиноятчи сионистик режим устидан ғалаб қозонишига тўлиқ ишонади деб эслатди.