апрел 29, 2024 13:41 Asia/Tashkent
  • Эрон университет жамоаси ҳам АҚШ ва Европа талабаларининг сионистларга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватлади
    Эрон университет жамоаси ҳам АҚШ ва Европа талабаларининг сионистларга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватлади

Эрон университетлари талабалари ва профессор-ўқитувчилари Фаластинни қўллаб-қувватлаётган АҚШлик ва Европалик талабалар билан бирдамлик учун сиоинзмга қарши намойишлар ўтказишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси бўйлаб профессорлар, талабалар ва университетлар ходимлари митинглар ўтказишганида  босқинчи сионистик режимнинг фаластинликларга айниқса Ғазо аҳлига қарши жиноятларига қарши норозилик сифатида Фаластинни қўллаб-қувватлаётган АҚШ ва Европа талабалари намойишларини қўллаб- қувватлашини эълон қилиб, АҚШ полициясининг Фаластин тарафдорларига нисбатан  қўпол муносабатларини қораладилар.

Эрон талабаларининг сионистларнинг жиноятларига қарши норозилик намойишлари

 

Бутун Эрон университетлари, Фаластин байроғини кўтариб, АҚШга ўлим, Исроилга ўлим, Аллоҳ Акбар, Эй мусулмонлар мазлумларни қўллаб қувватлаб, зўравон қудрларга қарши бирлашинг, мусулмон талабалари  мазлумларни қўллаб- қувватлайди деган шиорларни айтиб,  Фаластинни қўллаб-қувватлаётган талабаларни қўллаб-қувватлаб  қирғинчи сионистларги қарши позициясини эълон қилдилар.

Эрон талабаларининг сионистларнинг жиноятларига қарши норозилик намойишлари

 

АҚШнинг Нью-йорк шаҳридаги Колумбия университети талабалари  Фаластинни қўллаб қувватлаб,  сионист геноцидчи режимнинг жиноятларини қоралаш мақсадида бошлаган намойишлари, АҚШ расмийлари ва полицияси томонидан босим ва репрессияга дуч келган бўлса-да, аммо аввалда мамлакатнинг бошқа университетларига жумладан Нью-йорк, Гарвард, Техас ва Жанубий Калифорнияга тарқалди  ва кейин норозилик тўлқини бошқа Ғарб мамлакатлари яъни Франция, Германия, Канада , Британия ва  Австралия университетларигача етиб борди.

Ёрлиқ