Ўзбекистон ҳукумати Афғонистоннинг нефт ва газ соҳасига сармоя киритишдан манфаатдор
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Исматилла Иргашев Афғонистон кон ва нефт вазири вазифасини бажарувчиси Шайх Шаҳобиддин Делавар билан учрашганида, биз Афғонистонда нефт, газ ва кўмир қазиб олишга сармоя киритишдан манфаатдормиз деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон муваққат ҳукуматининг кон ва нефт вазирлиги ўз баёнотида мазкур вазирлик муваққат раҳбари Шайх Шаҳобуддин Делаварнинг Ўзбекистон президентининг махсус вакили Исматилла Иргашев, Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва уларга ҳамроҳлик қилган делегация билан учрашганини маълум қилди.
Афғонистоннинг Кон ва нефт вазири вазифасини бажарувчиси ўз сўзларида, Афғонистон ва Ўзбекистон азалдан яхши муносабатларга, маданий ва диний муштаракликка эга ва Толибон ҳукумати қўшма ҳамкорликни давом эттириш ва Ўзбекистон ва Афғонистон қардош давлатлар ўртасидаги алоқлаани мустаҳкамлашни истайди деб изоҳлади.
Мазкур баёнотда келтирилишча, Ўзбекистоннинг юқори мартабали делегацияси Афғонистонга сафаридан мақсад ҳам алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш хусусан Ўзбекистон ва Толибон ўртасидаги савдо-*иқтисодий фаолиятини кенгайтириш ҳамда ўзбекистонлик компанияларнинг Афғонистоннинг минерал-хом ашё ресурсларига сармоя киритишда манфаатдорлигини эълон қилди.
Мазкур учрашувнинг давомида Афғонистон Кон ва нефт вазири вазифасини бажарувчиси Ўзбекистон ҳукумати ва ишбилармонларнинг Афғонистонинг минерал ресурсларига сармоя киритишни осонлаштириш ва таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати ва ишбилармонлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр деб қўшимча қилди.