Бугун буюк эронлик шоир Абулқосим Фирдавсийнинг туғилган кунини эъзозлаш ва улуғлаш кунидир
Эронда урдубиҳишт ойининг 25 куни (14 май) машҳур шоир Абулқосим Фирдавсийнинг туғилган кунини эъзозлаш ва улуғлаш куни деб номланган.
Эроннинг буюк шоири Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳижрий 329 -милодий ҳисоб билан 940 йилда Эроннинг шимол шарқидаги Тўс шаҳрида туғилган.
Фиравсийнинг шоирона жўшқинлиги, Эрон миллий ғурурини тиклашга бўлган иштиёқи "Шоҳнома" номли буюк асарнинг яратилишига сабаб бўлган. Буюк шоир 80 дан ортиқ йил умр кўрди
Ҳаким Фирдавсийнинг эллик минг байтдан ортиқ " Шоҳнома" китоби Эроннинг қадимги подшолари ва буюк қаҳрамнларининг миллий ҳикоялари ва қадими тарихий тўплами бўлиб уларда забт этиш ва ғалаба , мардлик, жасорат ва диндорлик билан бирга қаҳрамонликлар тасвирланган.
Буюк ҳаким Фирдавсий шубҳасиз энг буюк форсийзабон шоирдир.. Фирдавсийнинг " Шоҳнома " китоби эроний халқларнинг тили, тафаккури ва маданиятининг энг қимматли ва абадий дурдонаси бўлиб, кўплаб тадқиқотчилар уни дунёдаги энг буюк достон деб аташган.
Ҳал йили дунё ва Эроннинг турли адабий уюшма ва доираларида Ҳаким Фирдаввсий мухолифлари томонидан бу форсийзабон шоирни хотиралаш учун кўплаб маросимлар ўтказилади.