Поло; Эрон илдизларига эга халқаро спорт/суратлар/
-
Поло; Эрон илдизларига эга халқаро спорт/суратлар/
Поло-дунёдаги энг қадимги от спорти ўйинларидан бири бўлиб, унинг илдизлари қадимги Эронга бориб тақалади.
Поло ё ўзи чавгоннинг келиб чиқиши Эрон эканлигига аниқ далил ва фактлар мавжуд ва поло номи ўша даврдан қолган. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон ва ноэрон манбаларда мавжуд бўлган далиллар ҳамда эрамиздан аввалги 600- йилларга оид тош битикларига асосланиб, ҳозирда Британия музейида сақланаётган эронликлар ва туронликлар ўртасидаги поло ўйинни кўрсатса, у спорт турининг тарихи қадимийдир.

Поло спорти дастлаб Аҳамонийлар даврида армия отлиқлари учун ҳарбий машқ сифатида пайдо бўлган, сўнгра Сосонийлар даврда маданий гуллаб- яшнаш чўққисига чиққан. Поло қадимги Эронда нафақат спорт тури, балки сарой аъёнларининг қудрати, маҳорати, олийжаноблиги тимсоли бўлиб, улуғ Эрон шоирлари. жумладан Фирдавсий, Рудакий, Низомий шеъларида ҳам ўз аксини топган.

Поло -чавгон Эрон ҳаётининг турли жабҳаларига таъсир кўрсатган Эрон номоддий маданий меросининг бир қисмидир. Бу ўйиннинг қадимий шеър ва ҳикояларидаги таъсиридан тортиб, ижтимоий маросим ва байрамларидаги ўрнигача, поло шунчаки фақат ўйиин эмаслигини кўрсатади. Бу ўйин ўзининг оти ва пиёда шаклларида Эрон халқи орасида кенг тарқалган ва Эрон маданияти ва ўзига хослигига муҳим рол ўйнаган.
