апрел 29, 2024 13:11 Asia/Tashkent
  • ҚШда Фаластин тарафдори бўлган талабалар ҳибсга олинмоқда
    ҚШда Фаластин тарафдори бўлган талабалар ҳибсга олинмоқда

Сўнгги бир неча кун ичида, АҚШ полицияси Ғазо бўлгасида сионистик режимнинг геноцидига қарши норозилик билдирган камида 900 нафар Фаластик тарафдорлари бўлган талабаларни ҳибсга олди.

Эслатиб ўтамиз сўнгги кунда АҚШ университетлари Вашингтоннинг Ғазо секторига қарши  урушда сионистик режимни қўллаб-қувватлаш сиёсатига қарши норозилик сифатида талаба ва профессорларнинг мамлакат бўйлаб норозилик намойишларига гувоҳ бўлди. Норозилик намойишлари ҳажми ва интенсивлиги ошиб бориши билан АҚШ университетлари раҳбарияти талабалик намойишчиларни мисли кўрилмаган усуллар билан бостирди. 

Вашингтон пост газетасининг ёзишича,  Ғазо бўлгаси халқи билан бирдамлик ҳаракати ва  Нью-йоркдаги  Колумбия университетида бошланган АҚШ университетлари норозилик намойишлари ортидан бу мамлакат ва дунёнинг бошқа университетларига тарқалди ва сўнгги 10 кун ичида камида 900 киши АҚШнинг 15 университетида ҳибсга олинди.

Шу билан бирга АҚШ полицияси Вашингтон университетида Фаластин тарафдорлари намойшида қатнашган 2024- йилги ушбу мамлакат президентлдик сайловига номзод Жилл Стейнни ҳибсга олди.

Бошқа хабарга кўра, Канада университети талабалари ҳам Ғазо секторида мазлум фаластинликларни қўллаб-қувватлаб қирғинчи сионистик режимниг жиноятларини қоралаб намойиш ўтказди.

Ёрлиқ