апрел 29, 2024 12:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон республикасида туғилиш камайди, ўлим ҳолати эса кўпайди
    Ўзбекистон республикасида туғилиш камайди, ўлим ҳолати эса кўпайди

Ўзбекистон Статистика агентлиги эълон қилган дастлабки чоракдаги демографик кўрсаткичларга асосан, Ўзбекистонда январь-апрель ойларида 205 713 нафар чақалоқ туғилди, бу ўтган йилга нисбатан 4,3 фоизга кам. Ўлим ҳолатлари эса ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга ўсиб, 40 197 нафарни ташкил этди.

Газета сайтининг хабар қилишича, 2024 йил январь-март ойларида тирик туғилганлар сони 205,7 минг кишини ташкил этди, шундан ўғил болалар сони 106,6 минг кишини, қиз болалар сони 99,1 минг киши, тирик туғилганлар сони шаҳар жойларида 104,7 минг кишини, қишлоқ жойларида 101,0 минг кишини ташкил этди.

Хабарга кўра, 2024 йилнинг январь март ойларида қайд этилган туғилишларни чақалоқлар сони бўйича таҳлил этилганда қуйидаги улушга эга бўлганлиги кузатилди: 1 нафар туғилганлар 97,7 фоизни, 2 нафар туғилганлар 2,2 фоизни, 3 нафар ва ундан ортиқ туғилганлар 0,1 фоизни ташкил этди.

2024 йил январь март ойларида вафот этганлар сони 40,2 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар сони 21,9 минг кишини, аёллар сони 18,3 минг киши, вафот этганлар сони шаҳар жойларида 22,5 минг кишини, қишлоқ жойларида 17,7 минг кишини ташкил этди.

Ўзбекистон аҳолиси

 

Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, янги туғилган чақалоқлар сони 205 713 нафарни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоизга кам.

Шунингдек, 2024 йил январь март ойларида Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 561 кишини ташкил этиб, шундан эркаклар сони 266 кишини, (47,4 фоиз) аёллар сони эса 295 кишини (52,6 фоиз) ташкил этди.

2024 йил январь март ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 2586 кишини ташкил этиб, шундан эркаклар сони 1 323 кишини, (51,2 фоиз) аёллар сони эса 1 263 кишини (48,8 фоиз) ташкил этди.

 

Ёрлиқ