Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 115 млрд АҚШ долларга тенг бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i95870-Ўзбекистоннинг_ЯИМ_ҳажми_115_млрд_АҚШ_долларга_тенг_бўлди
Ўзбекистон Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 454,6 трлн сўмни ташкил этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 21, 2025 15:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 115 млрд АҚШ долларга тенг бўлди
    Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 115 млрд АҚШ долларга тенг бўлди

Ўзбекистон Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 454,6 трлн сўмни ташкил этди.

Аниқ сайтининг Ўзбекистон Статистика агентлигига таяниб хабар қилишича, бу ўртача алмашув курси бўйича 115 млрд АҚШ долларига тенг.

Ўзбекистоннинг ЯИМ- Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2023 йил билан солиштирилганда 6,5 % га ўсган.

Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 39,1 млн сўмни ташкил этган.