Сергей Шойгу: Эроннинг Исроил режимига ҳарбий жавоби қонуний мудофаа ҳуқуқига мувофиқ эди
(last modified Sat, 27 Apr 2024 09:26:44 GMT )
апрел 27, 2024 14:26 Asia/Tashkent
  • Сергей Шойгу: Эроннинг Исроил режимига ҳарбий жавоби қонуний мудофаа ҳуқуқига мувофиқ эди
    Сергей Шойгу: Эроннинг Исроил режимига ҳарбий жавоби қонуний мудофаа ҳуқуқига мувофиқ эди

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Эрон мудофаа вазири билан учрашганида, сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги элчихоанси консуллик бўлимига қилган ҳужумларини қоралаб, Теҳрон ҳукуматининг Исроил режимига ҳарбий ва жазо чораларни Эроннинг қонуний мудофаа ҳуқуқига мувофиқ деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг 21-йиғилишида қатнашиш учун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига сафар қилгани Эрон Ислом республикаси Мудофаа вазири генерал Муҳаммадризо Оштиёний  россиялик ҳамкасби генерал Сергей Шойгу билан учрашувида Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси консуллик бўлимига уюштирган терактларда сионистик режимнинг ноқонуний ҳаракати ва халқаро қонунларни бузишини қоралашдаги  Москва позициясига миннатдорчилик билдирар экан, Россия ва Эрондаги терактлар Ғарб давлатлари хусусан АҚШнинг террорчи гуруҳларни қўллаб-қуввтлаши натижасидир деб изоҳлади.

Эрон мудофаа вазири,  НАТО ва баъзи ғарбий давлатларнинг шарққа кенгайиши ва ШҲТнинг географиясида мавжуд бўлиш ҳаракатларига ҳамда умумий таҳдидларни бартараф этиш учун ШҲТ имкониятаридан фойдаланишда  Эрон ва Россия ўртасидаги мудофаа ва ҳарбий алоқаларининг узоқ тарихига ишора қилиб,  минтақада барқарорлик ва хаввфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда глобал тенденцияларда бир томонламликни инкор этиш учун ўзаро алоқаларни ривожлантишига урғу берди.

Эрон ва Россия мудофаа вазирлари бир вақтнинг ўзида икки мамлакатнинг минатқадаги терроризмга қарши курашда муваффақиятли тажрибасини ҳисобга олиб ШҲТнинг асосий мақсадларидан бири бўлган террорчилик таҳдидлари, сепаратизм ва экстремимзга қарши курашда ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамизз кеча Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган  ШҲТа аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг 21-йиғилишида Эрон мудофаа вазири ҳам сўзлаган нутқида,   ШҲТ географиясидан терроризмни йўқ қилиш аъзо давлатлар ўртасида ишонч, дўстлик ва ўзаро яхши қўшничиликни сақлаш ва янада ривожлантиришнинг устувор йўналиши сифатида принсип ва стратегик масала ҳисобланади деб қўшимча қилди.