апрел 25, 2024 13:37 Asia/Tashkent
  • Эрон мамлакати сионистик режим жосуслик марказлари мезбонларини огоҳлантирди
    Эрон мамлакати сионистик режим жосуслик марказлари мезбонларини огоҳлантирди

Эрон Миллий Хавфсизлик Олий кенгаши котиби киберхавфсизлик марказларини ташкил этиш ёки сионистик режимнинг аппарат ва дастурий таъминотдан харид қилиш ва уларни ўрнатишга рухсат берган айрим давлатларни огоҳлантирди.

Саҳоб ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён, Санкт-Петербург хавфсизилк йиғилишида қатнашиб сўзлаган нутқида, Ғазо бўлгасида фаластинликларнинг геноциди, гўдаклар ўлими, аёллар ўлими ва инсониятга қарши жиноятлари билан сиронистик режим ўз табиати ва башарасини ҳаммага очиб берди  ва халқаро кибермаконнинг муҳим майдонига кириш ҳуқуқига эга  эмаслигини ҳам кўрсатди деб таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби, давлатлар ўз чегараларини сионистик режимга очиб ўзларининг хавфсизлик таҳдидлари учун катта инфратузилма яратанликлари ўз мамлакатлари халқи ва расмийларидан  жосулис қилиш шароятини яратганлари бу хавфнинг жуда кичик қисми эканлигини билиши керак деб аниқлик киритди.

Алиакбар Аҳмадиён тажҳизотлар ва дастурий таъминот тизимларининг аксарияти, айниқса компютерлар ва смартфонларнинг операцион тизимлари АҚШ компанияларига тегишли эканлигини ҳисобга олсак,  АҚШ бу воситаларни саботаж, жосуслик ва террорчилик амалиётларда суиистеъмол қилаётгани яққол маълум деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида бугунги кунда Эрон Ислом республикаси халқаро  миқёсда ҳамкорлик қилиш учун катта имконият ярата  олишда инкор этиб бўлмайдиган илмий ва технологик имкониятга эга деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ