Эрон Ислом республикаси мудофаа доктринасида ядровий қуролга ўрин йўқ
-
Эрон Ислом республикаси мудофаа доктринасида ядровий қуролга ўрин йўқ
Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби Эрон мудофаа доктринасида ядровий қуролнинг ўрни йўқ ва буни халқаро кузатувчи ташкилотлар ҳисоботлари тасдиқлайди, деб маълум қилди.
Порс тудей сайтининг ИРНА ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён кеча чоршанба куни Бразилияда бўлиб ўтган БРИКС хавфсизлик саммитида Эрон ўзининг ажралмас ҳуқуқларидан , жумладан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечмайди, деб эълон қилди.
У шунингдек Эрон БРИКС рақамли валютасини ва гуруҳ ичиаги савдо учун махсус, хавфсиз банк месссенжери ҳамда иқтисодий мустақиллик рамзини тақдим этишни таклиф қилмоқда ва транспрот суғуртаси, санкцияларга қарши коридор яратиш ва хорижий санкцияларга қарши курашиш учун қўллаб-қувватлаш фондини ишга туширишга эътибор қаратган ҳолда таъминот занжири хавфсизлиги қўмитаси тузиши керак деб изоҳлади.
Алиакбар Аҳмадиён сўзларининг бошқа қисмида баъзи мамлакатлар томонидан БРИКС ва унинг аъзоларига нисбатан таҳдидлар кучли иқтисодий, сиёсий ва маданий блок яратиш учун бу ташкилотнинг улкан салоҳиятидан чуқур хавотирни акс эттиради деб айтди.
Фаластин масаласида " куч орқали тинчлик" ва " мажбурний дипломатия" деган хавфли нутқнинг такрорланига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ҳақиқий тинчликнинг асоси адолат ва қонуний ҳуқуқларни тан олишдир деб аниқлик киритди Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби.