Эрон: БРИКС хавфсизлик тузилмасини яратиш керак
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби BRIKS гуруҳининг хавфсизлик тузилмасини яратиш ва умумий глобал таҳдидларга қарши курашиш учун халқаро тинчлик ва хавфсизлик соҳаларида муштарак ҳамкорлик механизмларни белгилашга чақирди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён кеча Россиянинг Санкт -Петербург шаҳрида БРИКСга аъзо давлатлар юқори мартабали хавфсизлик амалдорлари йиғилишида АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг турли технологиялар жумладан киберкоммуникация технлогиялари ва ижтиомий тармоқларидан фойдаланган ҳолда, мустақил давлатларнинг миллий суверенитетини заифлаштиришга қаратилган ёндошувини танқид қилиб, БРИКСга аъзо давлатларнинг бу ёндашувга қарши туриши учун амалий ҳаракатларни талаб қилди.
Алиакбар Аҳмадиён халқаро майдондаги энг муҳим замонавий хавфсизлик таҳдидларини ахборот хавфсизлиги, хусусан кибермамаконлик сифатида ҳисоблаб, ундан террористик унсурлар ва гуруҳлар фойдаланиши мумкин, шу боис у БРИКС аъзолари ва бошқа давлатларнинг ҳамкорлиги ва жамоавий иштирокини талаб қилади деб маълуи қилди.
Энди жанг майдони ва фуқароларниг нормал ҳаёти ўртасидаги чегара йўқолди ва жамият хавфсизлиги ва шахсий ҳаётни ҳимоя қилиш ўртасида иккилик шаклланди. Бу фуқаролар хавфсизлиги ва барча мамлакатларнинг миллий хавфсизлигини мураккаблаштирди деб қўшимча қилди Аҳмадиён.
Эрон Миллий Хавфсизлик Олий кенгаши котиби, дунёнинг мустақил давлатларидан жумладан БРИКСдан пул ювиш бўйича мустақил, унга алоқадор бўлмаган ва сиёсий бўлмаган институтлар ташкил этишга чақирди. Унга кўра бу чоралар БРИКСнинг кенг қамровли тижорат молиявий моделининг дебочаси бўлиш мумкин деб аниқлик киритди.