апрел 16, 2024 14:41 Asia/Tashkent
  • Эроннинг дрон ва ракета амалиётларига қарши сионистик режимнинг ҳарбий ва хавфсизлик кучсизлиги маълум бўлди
    Эроннинг дрон ва ракета амалиётларига қарши сионистик режимнинг ҳарбий ва хавфсизлик кучсизлиги маълум бўлди

Исроил режимининг хавфсизлик тадқиқотлар институти Эроннинг учувчисиз учоқлар ва ракета амалиётларига оид ҳисоботида, Исроил ва АҚШ Эроннинг бу режим ҳарбий базаларига ҳужум қилишдан тўхтата олмади деб таъкидлади.

Эслатиб ўтаимз,  2024-йил 1-апрель куни сионистик режим қирувчи самолётлари Эрон Ислом республикасининг Сурия пойтахти -Дамашқ шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлимига ҳужум қилди.  Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг умумий жамоатчилик билан алоқаси Дамашқда жойлашган Эрон элчихонасининг консуллиги бўлимига қарши жиноятчи сионистик режимнинг ракета ҳужумларида генерал Муҳаммадризо Зоҳидий ва Муҳаммадҳоди Ҳож Раҳимийлар ва уларнинг 5 нафар ҳамроҳлари шаҳид бўлганини эълон қилди.

Эрон ҳам  14 апрел эрталаб Исроил режимининг ҳарбий нишонларига ҳарбий ҳужумлар уюштирди.

Исроил режими хавфсизлик тадқиқотлар бўйияа институти шунингдек бу режим мисли кўрилмаган  даҳшат кечасига гувоҳ бўлганини тан олиб, Эрон бу ҳужумда Исроил режимига катта зарар етказди, деб ёзди. Сионистик режим ОАВлари ҳам  бу режимнинг жиловлаш ва мудофаа кучини барбод бўлганини ва Эрон бунга жавобан ўзининг жасорати, ўқ отиш кучи ва амалиёт қудратини исботлаб Исроилга қарши тўсиқ яратганини ҳам эътироф этди.  Бу режим ОАВлари  ўз хабарларида, Эрон қоидаларни ўзгартириб минтақада янги тенглама ўрнатишга ҳаракат қилаётганини ҳам тан олди.

14  апрель куни операциясининг энг муҳим қисми армзи эса сионистик режимнинг стратегик заифлиги ва Эроннинг юксак ҳарбий қудратини минтақа ва дунёга ошкор қилиши эди. Исроил режими етакчилари сўнгги йилларда Ғарб ОАВлари томонидан қўллаб-қувватланган кенг кўламли ва бўрттирилган ташвиқот билан доимо ўзларининг енгилмас қиёфасини тақдим этишга уринишарди, аммо Эрон дронлари ва ракеталарининг юқори ҳаракати ва тўхтатиб бўлмайдиган кучи бу ёлғон намойиш ва иддаони фош қилди.

Эрон ҳужуми

 

Эрон қуролли кучларининг учувчисиз учоқлари ва ракета амалиётларидан бир неча соат олдин сиоинстик режим Бош вазири Бияимн Нетаняҳунинг урушни яхши кўрадиган вазирлари маҳкамаси Эроннинг аксиламалидан қўрқиб босиб олинган ҳудудлар аҳолисини  бошпаналарга жўнатган эди. Эроннинг ҳарбий амалиётлари сионистик режимни АҚШ ва Ғарбнинг сўзсиз қўллаб-қувватлашига қарамай, қурол-яроқ жиҳатидан ниҳоятда заиф эканини очиқ кўрсатиб берди ва Эрон Ислом республикаси қуролли кучларининг ҳарбий имкониятига қарши туришга қодир эмаслигини маълум қилди.

АҚШ ва сионистин режим жуда кўп маблағ сарфлаб, босиб олинган ҳудудларда ракета ҳужумларига қарши туриш учун "Довуд Палахмони"  билан биргаликда "Темир гумбаз" ракетага қарши ва ракета тизимларни жойлашриб уни кенгайтиришди,  ваҳангки Эрон дронлари ва ракеталари бу тизимлардан осонлик билан ўтиб, мўлжалланган нишонларни муваффақият билан урди ва  сионистик режим ҳам уни тан олишга мажбур бўлди.

Эрон армиясининг учувчисиз учоқлари ва ракета амалиётлари минтақавий тенгламалар ва ўзгаришларда янги бобнинг бошланишидир. Сионистик режим ва унинг иттифоқчилари ўтган йиллардаги каби ўзгаришларнинг асосий ўйинчилари эмаслигини жуда яхши англаб етди. Кескинлик ва тарангликк .юзага келган тақдирда эса қаршилик гуруҳлари билан бир қаторда минтақавий ўйинчилар хусусан Эрон билан қарамақаршилик имконига эга эмаслар.

14 апрель куни босқинчилар,  безорийлар ва жиноятчилар ўзларининг ғайриинсоний ҳаракатлари жумладан Ғазода содир этган жиноятлари учун жавоб олишлари ҳамда қабиҳ ва ёвуз мақсадларига эришиш учун геноцид ва гўдакларни ўлдиришга журъат қилмасликлари учун  минтақадаги янги сиёсий ўзгаришлар куни ҳисобланади.

Ёрлиқ